Спорт

“Ливерпул” ёзнинг энг шов-шувли трансферини амалга оширишга яқин турибди — Скира

“Ливерпул” ёзги трансфер бозорининг энг диққатга сазовор келишувларидан бирини амалга ошириш арафасида турибди, дея хабар беради Скира.

Англиянинг “Ливерпул” футбол клуби ёзнинг энг шов-шувли трансферларидан бирини якунлашга яқин. Мерсисайдликлар “ПСЖ” ҳужумчиси Бредли Барколяга жиддий қизиқиш билдирмоқда ва унинг трансфери учун 125 миллион евро сарфлашга тайёр. Бу ҳақда таниқли инсайдер Николо Скира маълум қилди.

Манбанинг таъкидлашича, “Ливерпул” раҳбарияти Барколяни жамоани тарк этган Муҳаммад Салоҳга муносиб ўринбосар сифатида кўрмоқда. Ҳозирда томонлар келишувга эришишга жуда яқин.

Парижликлар франсиялик вингерни 2023-йилнинг ёзида “Лион”дан 50 миллион евро эвазига сотиб олган эди. Ўтган вақт мобайнида Барколя “ПСЖ” сафида жами 152 та ўйинда майдонга тушиб, 39 та гол ва 37 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Бироқ, Бредли жамоанинг асосий таркиб футболчиси бўла олмади. Бош мураббий Луис Энрике муҳим ўйинларда кўпинча Усмон Дембеле, Хвича Кварацхелия ва Дезире Дуе каби ҳужум учлигига ишонч билдирди.

Бунинг устига, ёзги трансферлар ойнасидан сўнг вазият янада мураккаблашиши тайин. Сабаби “ПСЖ” ўз ҳужум чизиғини Магнес Аклиуш, Ферран Торрес ва Мика Годц каби футболчилар билан кучайтирди. Кучли рақобат унинг асосий таркибдаги ўрни сўроқ остида қолмоқда. Мерсисайдликлар эса айнан шу вазиятдан унумли фойдаланиб қолишни кўзлаган.

Маълум бўлишича, “Ливерпул” Барколяга олти йиллик шартнома таклиф қилади. Агар мазкур трансфер муваффақиятли якунланса, франсиялик вингер инглиз клуби тарихидаги энг қиммат харидлардан бирига айланади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.