“Ливерпул” клуб тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга яқин турибди — Романо

“Ливерпул” клуби ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга ошириш арафасида турибди, дея хабар бермоқда таниқли инсайдер Фабрисио Романо. Англия клуби Франсия терма жамоаси ва “Пари Сен-Жермен” футболчиси Бредли Барколяни сотиб олишга яқин. Музокараларда ҳар икки клуб раҳбарлари иштирок этмоқда ва трансфер яқин 24 соат ичида расман эълон қилиниши кутилмоқда.
Дастлаб “ПСЖ” 23 ёшли футболчи учун 170 миллион евро талаб қилган эди, бироқ кейинчалик бу суммани 146 миллион еврогача туширди. Агар “Ливерпул” ушбу нархга рози бўлса, Барколя клуб тарихидаги энг қиммат харидга айланади. Ҳозирги рекордчи швециялик ҳужумчи Александр Исак бўлиб, у ўтган мавсум бошида “Нюкасл”дан 145 миллион еврога сотиб олинган эди.
Барколя 2023-йилда “Лион”дан “ПСЖ”га 45 миллион евро эвазига ўтган. Париж клуби сафида у жами 152 та ўйинда майдонга тушиб, 39 та гол урган ва 37 та голли узатмани амалга оширган.
Шунингдек, Барколя ёзда бўлиб ўтган ЖЧ-2026 мусобақасида Франсия миллий жамоаси таркибида иштирок этган. Турнир давомида у 8 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ва битта голли узатмани қайд этган. Трансфермаркт порталига кўра, 23 ёшли футболчининг ҳозирги бозор қиймати 90 миллион еврога баҳоланмоқда.

