Спорт

“Ливерпул” “Барселона” сардорини ижарага олади

"Ливерпул" "Барселона" сардори Роналд Араухони ижарага олади

"Ливерпул" футбол клуби "Барселона" ҳимоячиси ва сардори Роналд Араухони ижарага олиш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида хабар берди.

Романонинг маълумотларига кўра, каталонияликлар спорт директори Деку икки клуб ўртасидаги оғзаки келишувни тасдиқлаган.

Эслатиб ўтамиз, Роналд Араухо 2020-йилдан буён "Барселона"нинг асосий жамоасида ўйнаб келмоқда. Ўтган мавсумда уругвайлик ҳимоячи барча мусобақаларда 38 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урган.

Шу билан бирга, футболчи мавсум давомида руҳий муаммолар туфайли узоқ муддат майдонга туша олмаган. Трансфермаркт маълумотларига кўра, Араухонинг ҳозирги бозор қиймати 20 миллион еврони ташкил этади.

Аввалроқ "Ливерпул" Франсиянинг "ПСЖ" жамоасига вингер Бредли Барколя трансфери учун қарийб 115 миллион евро таклиф қилган эди. Бир неча кун давом этган музокаралардан сўнг Англия Премьер Лигаси клуби аниқ таклиф билан чиққан.

Бироқ "Ливерпул"нинг ушбу таклифи рад этилиши кутилмоқда. Шунга қарамай, футболчининг ўзи Париж клубини тарк этишга тайёр. Трансфермаркт маълумотларига кўра, 23 ёшли футболчининг бозор қиймати 90 миллион еврога баҳоланмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.