“Ливерпул” Барколя бўйича музокара ўтказди. Футболчи 170 миллион еврога баҳоланмоқда

"Ливерпул" Барколя борасида музокаралар олиб борди. Футболчи 170 миллион еврога баҳоланмоқда.
Журналист Бен Жейкобснинг хабар беришича, "Ливерпул" "ПСЖ" вингери Бредли Барколянинг трансфери юзасидан дастлабки музокараларни ўтказган.
Ҳозирча клублар ўртасида расмий музокаралар бошланмаган, бироқ улар яқин орада бошланиши кутилмоқда.
23 ёшли ҳужумчи учун келишув трансфер нархига боғлиқ. Франсия клуби футболчини 170 миллион еврога баҳоламоқда, аммо мерсисайдликлар бу нархни пасайтиришга ҳаракат қилмоқда.
Барколянинг ўзи ҳам "ПСЖ"дан кетишни истамоқда. Унинг шартномаси яна икки йилдан сўнг якунланади.
Агар бу ёзда Барколя бўйича келишувга эришилмаса, келаси йили "ПСЖ" уни анча арзонроқ нархга сотишга мажбур бўлади, чунки футболчи янги шартнома имзолашни хоҳламаяпти.

