Дунё

Литвага Полша томондан портловчи моддали Украина дрони кириб келган

18-октабр куни Литвада қулаган учувчисиз учиш аппарати Украинага тегишли бўлиб, мамлакатга Полша томондан кириб келган ва портловчи модда олиб юрган. Бу ҳақда Литва бош вазири Миндаугас Синкявичюс маълум қилди. Киев дрон Россиянинг радиоелектрон кураш воситалари таъсирида йўналишдан адашган бўлиши мумкинлигини билдирган.

Литвага Полша томондан портловчи моддали Украина дрони кириб келган

Литванинг ЛРТ телерадиокомпанияси хабар беришича, Синкявичюс бу ҳақда 19-октабр куни Вилнюсда Миллий хавфсизлик комиссияси йиғилишидан кейин маълум қилган.

Бош вазирнинг айтишича, топилган парчалар аппаратнинг Украинага тегишли эканини, Украина томонининг мурожаати ҳамда ҳужум вақтида дронлардан бири билан алоқа узилгани ҳақидаги маълумотлар тасдиқламоқда.

«Эҳтимол, айнан шу дрон Литва Республикаси ҳудудида портлаган. У портловчи модда олиб юрганига шубҳа йўқ», - деган Синкявичюс.

У аввал мамлакатга дронлар Беларус томондан кириб келганини, бу сафар эса аппарат Полша йўналишидан учиб келганини таъкидлаган.

Ҳавога кўтарилган қирувчилар ҳаракатланаётган обьектни радарларида қайд этган. Бироқ ноқулай об-ҳаво сабаб учувчилар уни бевосита кўриб, аниқлай олмаган.

Синкявичюснинг сўзларига кўра, дрон қулашининг аниқ сабаби ҳали номаълум. Эҳтимоллар орасида техник носозлик, ёнилғи тугаши, ер ёки дарахтларга урилиш бор.

18-октабр тонгида номаълум обьект билан боғлиқ ҳолат сабаб Литва ва Латвияда ҳаво ҳужуми хавфи ҳақида огоҳлантириш берилган. НАТО бўйича иттифоқчиларнинг ҳарбий авиацияси ҳам жалб қилинган. Дрон парчалари Литванинг Пасвалис туманидаги Юоджонис қишлоғидан топилган.

Украина Ташқи ишлар вазирлиги ўша куни ҳодиса юзасидан афсус билдирган. Вазирлик изоҳига кўра, Россия ҳудудидаги ҳарбий нишонларга қарши операция вақтида дрон Россиянинг радиоелектрон кураш воситалари таъсирида йўналишини ўзгартирган бўлиши мумкин. Бу эҳтимол ҳозирча ҳодисанинг тасдиқланган сабаби сифатида эълон қилинмаган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.