Дунё

Литва Марказий Осиё давлатлари фуқароларининг ишга жойлашиш аризаларини қабул қилишни тўхтатди

Литва Марказий Осиё мамлакатлари фуқароларининг ишга жойлашиш бўйича аризаларини қабул қилишни тўхтатди

Литва Марказий Осиё давлатлари фуқаролари ишга жойлашиш ҳамда мамлакатга кириш учун ҳужжат топширадиган ташқи хизмат кўрсатиш марказлари фаолиятини вақтинча тўхтатди.

Гасперенинг айтишича, сўнгги йилларда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистондан Литвага келаётган ищилар сони анча ошган. Расмийлар ишга жойлашиш бўйича мурожаатлар ҳаддан ташқари кўпайгани сабабли янги аризаларни вақтинча қабул қилмай қўйган. Департамент раҳбари бу чоралар минтақадаги айнан қайси давлатларга тегишли эканини ошкор этмади.

“Иш берувчилар ва ишга жойлашмоқчи бўлган хорижликлар кутилмаларини ҳисобга олиб, ташқи марказлар фаолияти тўхтатилди ва аризалар энди қабул қилинмайди”, дея Гасперенинг сўзларини БНС келтирган.

Бу қарор меҳнат миграцияси устидан назорат кучайтирилаётган бир вақтда қабул қилинди. 2026-йил сентябр ойи бошида Литвада учинчи давлатлардан келадиган ищилар учун бир йилга белгиланган 24 706 кишилик квота тўлиб бўлган. Квота тугагач, вақтинчалик яшаш рухсатномаси фақат қонунда кўзда тутилган ҳолларда, жумладан, иш ҳақи бўйича белгиланган талаблар бажарилганда берилади.

Миграция департаменти маълумотига кўра, 2026-йил 1-сентябр ҳолатига Литвада қарийб 227 минг нафар хорижлик амалдаги яшаш рухсатномасига эга бўлган. Уларнинг қарийб 80 минг нафари Украина, 48 минг нафари Беларус, тахминан 13 минг нафардан Россия ва Ўзбекистон фуқаролари бўлган. Шунингдек, мамлакатда 9 мингдан ортиқ Ҳиндистон ва 7 мингдан зиёд Тожикистон фуқароси яшаган.

Литва ҳукумати аввал ҳам минтақадан ҳужжат қабул қилишни чеклаган эди. 2025-йил 22-октябрдан Душанбедаги ташқи хизмат кўрсатиш маркази фаолияти тўхтатилган. Литва Миграция департаменти бу ўзгаришни иш берувчиларнинг эҳтиёжларини қайта кўриб чиқиш ва ваколатли давлат органларининг хулосалари билан изоҳлаган.

Душанбедаги марказ икки йил ишлаган даврда қарийб 6,5 минг киши, асосан ҳайдовчилар ва қурувчилар, Литвада вақтинча яшаш учун ҳужжат расмийлаштирган. Улар маҳаллий қонунларни вақти-вақти билан бузгани, виза муддатини узайтиргани ёки мамлакатга ноқонуний киришга урингани учун расмийлар томонидан танқид қилинган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.