Спорт
Лионел Мессининг отаси вафот этди
Июн ойида Хорхе Месси соғлиғи билан боғлиқ муаммолар сабаб шифохонага ётқизилгани хабар қилинган эди

Лионел Мессининг отаси Хорхе Месси 68 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Инфобае нашри маълум қилди.
Хабарга кўра, Мессининг отаси жума оқшомида Росарио шаҳрида ҳаётдан кўз юмган.
Июн ойида Хорхе Месси соғлиғидаги муаммолар туфайли шифохонага ётқизилгани хабар қилинган эди. 2026-йилги жаҳон чемпионати якунлангач, Лионел Месси отасини кўриш учун Аргентинага борган.

