ЛГ телевизорлари махфийлик жанжали марказида қолди
ЛГ телевизорлари бозордаги энг яхшиларидан бири саналади ва компания улар учун мунтазам янгиланишлар чиқариб, янги тасвир режимлари ҳамда бошқа функсияларни қўшиб боради. Бироқ энди Жанубий Корея бренди қурилма эгаларини кузатишда айбланиб, жанжал марказида қолди.

ЛГ телевизорлари махфийлик билан боғлиқ жанжал марказида қолди. Фойдаланувчилар ЛГ компаниясини телевизорлар орқали суҳбатларни яширинча тинглашда ва сунъий интеллектни ўқитиш учун маълумот тўплашда айбламоқда. Вазият Техас бош прокурори Кен Пакстоннинг ЛГ (ва бошқа бир қанча компаниялар) устидан даъво аризаси киритиши билан янада кескинлашди. Пакстоннинг даъвосига кўра, бу телевизорлар эгаларининг розилигисиз экран тасвирларини олади.
Даъво аризаси киритилганидан кўп ўтмай, ЛГ фойдаланувчи келишувини янгилади. Бироқ, БГР нашрининг ёзишича, янги бандлар янада кўпроқ саволлар туғдирди.
**ЛГ телевизори суҳбатларингизни "тинглайдими"?**
ЛГ компаниясининг янгиланган шартларида айтилишича, уларнинг телевизорлари қурилма яқинидаги одамларнинг нутқини ёзиб олишга қодир бўлган сунъий интеллектга асосланган овозни аниқлаш хизматларидан фойдаланади. Шу билан бирга, тинглаш ва махфийлик тўғрисидаги қонунларга риоя қилиш масъулияти амалда телевизор эгасининг зиммасига юкланмоқда.
Бошқача қилиб айтганда, фойдаланувчи ўз уйидаги меҳмонлар ва яқинлари овозли маълумотлар қайта ишланиши эҳтимолидан хабардор эканлигига ҳамда бунга розилигига ишонч ҳосил қилиши керак. Айнан шу банд кўплаб танқидларга сабаб бўлди: қурилма эгалари буни ЛГ масъулиятни фойдаланувчиларнинг ўзига юклашга уринаётгани сифатида қабул қилди.
Кейинроқ ЛГ ушбу вазиятга изоҳ бериб, ЛГ телевизорлари хонадаги суҳбатларни тўпламаслиги, ёзиб олмаслиги ва сақламаслигини, бундай имкониятга эга ҳар қандай функсиялар ихтиёрий эканини таъкидлади. Бироқ бу баёнот ЛГ компаниясининг аввалроқ эълон қилган ҳужжатига зид келади. Унда компания телевизорлари атроф-муҳитдаги суҳбатларни тўплаши, ёзиб олиши ва сақлаши мумкинлиги айтилган.
**Бу ЛГ билан боғлиқ биринчи жанжал эмас**
ЛГ компаниясида махфийлик билан боғлиқ муаммолар аввал ҳам юзага келган. Хусусан, 2013-йилда компания Смарт ТВ эгаларини кузатишда айбланган эди. Ўшанда телевизорлар суҳбатларни ёзиб олмаган, бироқ эгалари томоша қилган телеканаллар ва дастурлар ҳақида доимий равишда маълумот тўплаб борган. Жамоатчилик эътирозларидан сўнг ЛГ ушбу муаммони ҳал қилувчи дастурий таъминот янгиланишини чиқарган.
Энди ЛГ мониторлари юзасидан ҳам саволлар пайдо бўлди. Фойдаланувчиларнинг таъкидлашича, айрим моделлар компютер ҳар сафар ишга туширилгандан сўнг МсАфее антивируси рекламасини кўрсатмоқда. Ваҳоланки, монитор эгалари қўшимча дастурий таъминотни юклаб олишга рухсат бермаган. Бундан ташқари, ушбу дастурий таъминот компютернинг барча тизим ресурсларидан фойдаланиш имкониятини олади ва фойдаланувчининг жойлашуви, қурилма конфигурацияси, тармоқ фаоллиги ҳамда ҳисоб қайдномалари ҳақидаги маълумотларни тўплайди. Ушбу муаммо муносабати билан тилга олинган моделлар орасида ЛГ 34ГХ900А-Б, 39ГХ950Б ва ЛГ 32ГС95УЕ-Б бор.
Агар махфийлик овозли функсиялардан муҳимроқ бўлса, фойдаланувчилар микрофон билан боғлиқ имкониятларни ўзлари ўчириб қўйиши мумкин. Бунинг учун телевизорнинг "Созламалар" бўлимини очиб, микрофон ва овозли бошқарув функсияларини фаолсизлантириш керак.
Компютер мониторлари билан боғлиқ вазият эса мураккаброқ. Тахминий реклама ва жосуслик дастурларини ўчириб қўйиш учун фойдаланувчилардан Виндовс маҳаллий гуруҳ сиёсати созламаларини ўзгартириш талаб қилиниши мумкин.
Ушбу жанжал фонида ЛГ эгалари компания маҳсулотларидан воз кечишга ва рақобатчиларнинг қурилмаларини танлашга чақирмоқда. Бундай ёндашув тарафдорлари оммавий бойкот ишлаб чиқарувчини махфийлик ва ўрнатилган дастурий таъминотга нисбатан сиёсатини ўзгартиришга мажбур қилиши мумкин, деб ҳисоблайди.

