Лев ХИВ: Музокараларда жасорат кўрсатиш зарур
Рим папаси Лев ХИВ Европа мамлакатларини халқаро ҳуқуқ нормаларига риоя қилиш, мулоқот ва кўп томонлама ҳамкорликни қўллаб-қувватлашга чақирди. У тинчликка эришиш учун музокараларда жасорат кўрсатиш ва айрим позициялардан воз кечишга тайёр бўлиш зарурлигини таъкидлади.

Лев ХИВ: Музокараларда жасорат зарур
ДВ хабар беришича, понтифик 28-сентабр куни Франсияга қилган тўрт кунлик сафарини якунлар экан, Мец шаҳрида дунёда шафқацизлик тобора кучайиб бораётганидан огоҳлантирди.
«Бугунги кунда одамлар ўртасидаги ва давлатлараро муносабатлар тобора ваҳшиёна тус олмоқда», - деди у «Европа ибтидосида - тинчлик ва бирлик йўлида» номли учрашувда.
Лев ХИВнинг фикрича, Европа ўзи шакллантириб, сақлаб қолишга муваффақ бўлган инсонга ҳурмат тамойили орқали сиёсатдаги тобора чуқурлашаётган таназзулни тўхтата олади.
Мец шаҳри Европа интеграцияси асосчиларидан бири Робер Шуман номи билан чамбарчас боғлиқ.
Рим папаси Шуман Европани халқаро ҳуқуққа ҳурмат асосида қурилган, қуролли тўқнашувлардан кўра мулоқотни афзал кўрадиган қитъа сифатида тасаввур қилганини эслатди.
эпд агентлиги маълумотига кўра, Католик черкови Шуманни мубораклар сафига киритиш - беатификация жараёнини олиб бормоқда. Агентлик Рим папасининг Европа ҳақидаги нутқини Франсия сафаридаги энг муҳим сиёсий чиқиш сифатида баҳолаган.
Лев ХИВ Франсия президенти Эммануел Макрон иштирокидаги чиқишида европаликларни тинчлик ўрнатиш йўлида ҳаракат қилишга чақирди.
«Музокараларда жасорат кўрсатиш ва олий неъмат - тинчлик йўлида айрим позициялардан воз кечишга тайёр бўлиш зарур», - деди понтифик.
АФП агентлиги хабарига кўра, у Украинадаги урушни бевосита тилга олмади. Бироқ «ҳар куни беҳисоб тинч аҳоли вакилларининг ҳаётига зомин бўлаётган маъносиз қиргин»дан афсус билдирди.
Ташриф давомида Лев ХИВ Парижда Эммануел Макрон билан учрашди ва ЮНЕСКО қароргоҳига борди. Шунингдек, Париж Биби Марям соборида ибодат қилиб, «Стад де Франс» стадионида қарийб 80 минг нафар ёш билан учрашди.
Кейинроқ Рим папаси Париждаги Келишув майдонида диний маросим ўтказди. Елисей майдонлари бўйлаб махсус папамобилда ҳаракатланган понтификни кутиб олиш учун қарийб 800 минг киши келди.

