Маҳаллий

Ленинград вилоятининг шоурум форматидаги ваколатхонаси — халқаро ҳамкорликни ривожлантириш учун самарали майдонча

2025 йилдан бери Тошкентда INNO технопарки ҳудудида Ленинград вилоятининг шоурум форматидаги Вакиллиги фаолият юритмоқда — бу Ўзбекистон Республикаси ва Ленинград вилояти ўртасидаги халқаро ҳамкорлик ва ишбилармонлик алоқаларини ривожлантириш учун самарали майдондир. Бу Россиянинг етакчи саноат ҳудудларидан бирининг салоҳияти тақдим этилган макондир. 75 дан ортиқ компания ўз маҳсулотларини — халк истеъмоли моллари ва озиқ-овқат маҳсулотларидан тортиб […]

Ленинград вилоятининг шоурум форматидаги ваколатхонаси — халқаро ҳамкорликни ривожлантириш учун самарали майдон

2025 йилдан бери Тошкентда INNO технопарки ҳудудида Ленинград вилоятининг шоурум форматидаги ваколатхонаси фаолият юритмоқда — бу Ўзбекистон Республикаси ва Ленинград вилояти ўртасидаги халқаро ҳамкорлик ва ишбилармонлик алоқаларини ривожлантириш учун самарали майдондир.

Бу Россиянинг етакчи саноат ҳудудларидан бирининг салоҳияти тақдим этилган макондир. Бу ерда 75 дан ортиқ компания ўз маҳсулотларини — халқ истеъмоли моллари ва озиқ-овқат маҳсулотларидан тортиб, қурилиш материаллари, саноат ускуналари ва инновацион ечимларгача намойиш этмоқда. Шоурум ҳудудида ишбилармонлик музокаралари ўтказилади, шунингдек, Ленинград вилояти ишлаб чиқарувчиларининг маҳсулотлари билан танишиш мақсадида делегациялар қабул қилинади.

Шоурум Ленинград вилоятининг Иқтисодий ривожланиш ва инвестиция фаолияти қўмитаси ҳамда Ленинград вилояти Саноатни ривожлантириш маркази томонидан ташкил этилган.

Бу шунчаки кўргазма экспозицияси эмас — бу музокаралар, тажриба алмашиш ва янги шартномалар тузиш учун платформадир. Шоурум кўмагида тахминан 2 млн АҚШ доллари миқдорида 20 дан ортиқ битим тузилди.

Ваколатхона ўзбекистонлик ҳамкорларга нималарни таклиф эта олади?

Биринчидан, текширилган етказиб берувчиларга тўғридан-тўғри кириш имконияти. Шоурумда турли соҳаларга оид товарлар тақдим этилган. Бу ўзбекистонлик компанияларга ҳамкорликнинг ўзи учун манфаатли йўналишларини топиш имконини беради, зеро кўпчилик нафақат экспортга йўналтирилган, балки маҳсулотни якуний пухта етказишни Ўзбекистонда локализация қилиш имкониятини ҳам кўриб чиқмоқда.

Иккинчидан, бу маҳсулотни кўриш, унинг маҳаллий стандартлар ва талабларга мувофиқлигини баҳолаш, шунингдек, видеоконференцалоқа режимида бевосита ишлаб чиқарувчи билан ҳамкорлик шартларини муҳокама қилиш, қарор қабул қилувчи шахсларга чиқиш имкониятидир.

Учинчидан, шоурумда жойлаштирилган Ленобласть компаниялари экспортни давлат томонидан қўллаб-кувватлаш чораларига устувор кириш ҳуқуқига эга. Бу эса нархга реклама ва тижорат тузилмаларининг воситачилиги учун катта харажатлар киритилмаслигини, шунингдек, сертификатлаштириш ва товарни етказиб бериш харажатлари қисман биргаликда молиялаштирилиши мумкинлигини англатади, бу эса ўзбекистонлик харидорлар учун ҳам жуда манфаатли бўлиши мумкин.

Канал ёрдамида асссортимент билан масофавий форматда танишиш, шунингдек, ишлаб чиқарувчи билан боғланиш мумкин.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.