Лазизбек Темиров Янгиҳаёт тумани ҳокими этиб тайинланди
Лазизбек Темиров Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманига ҳоким бўлди. Бунгача у ҳокимнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари эди.

Лазизбек Темиров Янгиҳаёт тумани ҳокими этиб тайинланди
У Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди, дея хабар бермоқда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати.
Лазизбек Темиров 1989-йилда Фарғона вилоятининг Фарғона туманида туғилган. 2012-йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг бакалавриатини, 2021-йилда эса магистратурасини тамомлаган.
Меҳнат фаолияти давомида у иқтисодиёт ва давлат бошқаруви тизимида бир қатор масъул лавозимларда ишлаган.
Тайинловга қадар, 2024-йилдан буён Яшнобод тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи сифатида фаолият юритиб келаётган эди.
Янги лавозимда Темиров 2020-йил 16-ноябрдан бери ишлаб келган ва 15-октабрда бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилган Ҳаёт Иноғомовнинг ўрнини эгаллади.

