Дунё

Латвия Россия билан савдо қилаётган компаниялар рўйхатини эълон қилди

Латвия Марказий статистика бошқармаси Россия ва Беларус билан савдо алоқаларини давом эттираётган маҳаллий компаниялар рўйхатини илк бор жамоатчиликка очиқлади. Реестрга ушбу мамлакатларга маҳсулот экспорт қилаётган ёки улардан товар импорт қилаётган 170 га яқин компания киритилган. Айрим Латвия ОАВ бу рўйхатни «шармандали рўйхати» деб атади.

Латвия Марказий статистика бошқармаси 20-август куни илк бор Россия ва Беларус билан савдо алоқаларини давом эттираётган маҳаллий компаниялар рўйхатини эълон қилди.

Ушбу рўйхатга Россия ва Беларусга маҳсулот экспорт қилувчи ёки ушбу давлатлардан товар импорт қилувчи 170 га яқин Латвия компанияси киритилган.

Шуни таъкидлаш жоизки, рўйхатга киритилган компаниялар халқаро санксияларни бузаётганини англатмайди. Улар чекловлар қўлланилмайдиган соҳаларда, масалан, айрим озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори воситалари савдоси каби йўналишларда Россия ва Беларус билан қонуний равишда савдо қилишлари мумкин.

Маълумотларга кўра, Россия ва Беларус билан бизнес юритаётган Латвия компанияларининг ушбу очиқ реестри ҳар ой янгиланиб боради.

Айрим маҳаллий оммавий ахборот воситалари бу реестрни "шармандали рўйхат" деб атаган.

Компаниялар ҳақидаги маълумотларнинг ошкор этилиши июн ойида Украина тинч аҳолисини қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги қонунга киритилган ўзгартишлар туфайли мумкин бўлди. Бунгача Россия ва Беларус билан савдо қилаётган маҳаллий компаниялар ҳақидаги бундай маълумотлар жамоатчилик учун очиқ эмас эди.

Эндиликда истеъмолчилар, бизнес ҳамкорлар ва бошқа компаниялар Россия ёки Беларус билан савдони давом эттираётган фирмалар ҳақида очиқ маълумотларга эга бўлишлари мумкин. Бу уларга реестрга киритилган компаниялар билан ҳамкорликни давом эттириш ёки эттирмаслик бўйича мустақил қарор қабул қилиш имкониятини беради.

Латвия Украинанинг яқин сиёсий ҳамкорларидан бири ҳисобланади. Россиянинг Украинага қарши кенг кўламли уруши бошланганидан сўнг, Рига Россия ва Беларус товарлари импортига бир қатор чекловлар киритган.

Бундан ташқари, кўплаб Латвия компаниялари Россия ва Беларус билан савдо алоқаларини ихтиёрий равишда тўхтатган ёки сезиларли даражада қисқартирган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.