Ла Маншда қайиқ ёниб кетди, 150 дан ортиқ киши қутқариб олинди

Ла-Манш бўғозида ёнғин чиққан қайиқдан 150 дан ортиқ киши қутқарилди
Ла-Манш бўғози орқали Буюк Британияга йўл олган 150 дан зиёд муҳожир бўлган қайиқда ёнғин содир бўлди. Ушбу бахциз ҳодисадан барча йўловчилар қутқариб олинди. Бу ҳақда Ал Жазеера хабар берди.
4-август куни эрталаб Франсиянинг Булон-сур-Мер порти яқинида кенг кўламли қутқарув операцияси бошланди. Франсия ва Буюк Британия расмийлари қайиқдаги шахсларни эвакуация қилди. Айрим муҳожирлар ёнғиндан қочиш мақсадида ўзларини денгизга ташлаган.
Франсия Маҳаллий денгиз префектурасининг маълумотига кўра, қайиқдаги 157 кишидан беш нафари тунда ёрдам сўраган ва эвакуация қилинган. Қолган йўловчилар ёрдамдан воз кечиб, Буюк Британия томон ҳаракатни давом эттирган. Бироқ, мотор ёниб кетгач, уларнинг барчаси қутқариб олинди.
**Буюк Британиядаги миграция инқирози**
Энди Бернем Буюк Британия бош вазири лавозимига тайинланганидан икки ҳафта ўтиб, 2000 дан ортиқ одам кичик қайиқлар билан Ла-Манш бўғозини кесиб ўтди. Иммиграция Буюк Британияда қизғин мунозараларга сабаб бўлаётган нозик масаладир. Шу сабабли Бернем одамларнинг кичик қайиқлар билан мамлакатга келишини тўхтатиш учун "шафқациз" чоралар кўришга ваъда берган.
Амалдаги қоидаларга кўра, бошпана сўраш учун шахс Буюк Британия ҳудудида бўлиши шарт. Хориждан туриб ариза топширишга рухсат берилмайди. Амнестй Интернатионал халқаро ташкилотининг таъкидлашича, бу қоида хориждагилар учун Буюк Британиядан бошпана сўрашни "имконсиз" қилиб қўяди.
Буюк Британия ҳам аъзо бўлган БМТнинг 1951-йилдаги Қочқинлар конвенсияси таъқибдан қочаётган одамларни ҳимоя қилади. Шунингдек, ҳужжат хавфсизлик излаётганларнинг ноқонуний йўллардан фойдаланишга мажбур бўлишини тан олади.
Реформ УК партияси етакчиси Найжел Фараж Х ижтимоий тармоғида ушбу ҳодисага муносабат билдирди.
"Биз бунинг олдини олишимиз керак. Режамиз одамлар ҳаётини сақлаб қолади", деб ёзди у.
Фаражнинг партияси 2029-йилда бўлиб ўтадиган навбатдаги сайловларда ғалаба қозонса, муҳожирларга бериладиган муддациз ҳуқуқни бекор қилишга ваъда бермоқда. Бу ҳуқуқ одамларга Буюк Британияда чекловсиз яшаш ва ишлаш имконини беради. Шунингдек, партия илгари берилган барча шундай ҳуқуқларни ҳам бекор қилишини маълум қилган.
Аввалроқ Гаянада 133 кишини олиб кетаётган паром чўкиб кетганди.

