Кузни яхши кўрувчи тюлен ижтимоий тармоқлар юлдузига айланди (видео)
Ҳайвонот боғи ходимлари унинг ранг-баранг хазонлар устида думалаётгани тасвирланган видеони эълон қилганидан сўнг, ролик бор-йўғи уч кун ичида 10 миллиондан ортиқ томоша қилинди.

Кузни ёқтирадиган тюлен ижтимоий тармоқларда машҳурликка эришди (видео)
Ҳайвонот боғи ходимлари унинг ранг-баранг хазонлар устида думалаётгани акс этган видеони эълон қилгач, ролик атиги уч кун ичида 10 миллиондан ортиқ кўрилди.
“Давид куз келишини кутиб ўтирмади. Унинг ўзи кузга бурканди!” — деб ёзди видеога ҳайвонот боғи маъмурияти.
Хусусий ҳайвонот боғи ходимларининг айтишича, улар бу видеонинг бунчалик оммалашиб кетишини кутмаган. Баъзи фойдаланувчилар кадрлар сунъий интеллект ёрдамида яратилган деб ўйлаб, ҳайвонот боғини ёлғончиликда айблаган. Шу сабабли маъмурият кулранг тюлен иштирокидаги яна бир видеони жойлаштиришга мажбур бўлди.
“Давид сизларга яна бир бор ўзини кўрсатиш, саломлашиш ва барча шубҳаларга шахсан чек қўйишга қарор қилди. Бу сунъий интеллект эмас. Бу бизнинг севимли тюленимиз Давид, у шунчаки кузги хазонларда думалашни жуда яхши кўради”, — дея таъкидлади ҳайвонот боғи вакиллари.
Маълумотларга кўра, Давид Стокголм ҳайвонот боғида туғилган. У 16 ёшида Варшавага, у ердан эса Борисевга кўчирилган. Ҳозир ҳайвонот боғида унинг ихтиёрида очиқ сув ҳавзаси ва шўр сувли бассейн бор. Давид селд балиғини жуда яхши кўради ва қиш кунларида бир кунда ўн килограммдан ортиқ балиқ ейиши мумкин.

