Кундузи +25 даражагача: Ўзбекистон бўйича 3 ноябрга ҳаво ҳарорати прогнози
3 ноябрда Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида қуруқ об-ҳаво сақланиб қолади. Ўзгидромет маълумотларига кўра, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир ёғиши, баланд тоғларда эса қорга айланиши мумкин. Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ҳарорат 8–10 даража иссиқ, кундузи 20–22 даража бўлади. Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида кечаси 3–8 даража, кундузи […]

Кундузи +25 даражагача: 3 ноябрь куни Ўзбекистон бўйича об-ҳаво прогнози
3 ноябрь куни Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида қуруқ об-ҳаво сақланиб қолади. Ўзгидромет маълумотларига кўра, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир ёғиши, баланд тоғларда эса ёғингарчилик қорга айланиши мумкин.
Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ҳаво ҳарорати 8–10 даража иссиқ, кундузи 20–22 даража бўлади.
Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида кечаси 3–8 даража, кундузи 15–20 даража бўлиши кутилмоқда. Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида кечаси 7–12 даража, кундузи 18–23 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида кечаси 9–14 даража, кундузи 20–25 даража бўлиши прогноз қилинмоқда. Фарғона водийсида ҳарорат кечаси 7–12 даража, кундузи 17–22 даражани ташкил этади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда туман тушиши ва ёғингарчилик бўлиши мумкин. У ерда кечаси 2–7 даража иссиқ, кундузи 12–17 даража бўлиши кутилмоқда.

