Лайфстайл

Кундалик рационга қовоқни киритиш учун ўн сабаб

Кундалик рационга қовоқни қўшиш учун ўн сабаб

Қовоқ фойдали хусусиятлари билан парҳезни бошлаган ва саломатлигига бефарқ бўлмаган инсонлар учун зарур маҳсулотлар қаторига киради. Уни мунтазам истеъмол қилиш организмда қандай ўзгаришлар юз беришига олиб келади? Қуйида шу ҳақда сўз боради.

100 грамм қовоқда 22-24 килокалория бўлади. Унда ёғ йўқ, бор-йўғи 1 грамм оқсил ва 4-4,5 грамм углевод мавжуд.

Қовоқдан тайёрланган таомларни ортиқча вазндан азият чекаётган, қандли диабети бор ҳамда вазн ташламоқчи бўлган кишилар таомномасига киритиш тавсия этилади.

Қовоқ камдан-кам ҳолларда аллергия чақиради, у нафақат катталар, балки болалар учун ҳам энг фойдали маҳсулотлардан биридир. Барра қовоқ ёки ундан тайёрланган шарбат А витамини ва каротинга бой бўлади. Бу моддалар юқори антиоксидантлик хусусиятига эга бўлиб, ферментлар синтезида иштирок этади. Шунингдек, оқсил ва коллагенлар ишлаб чиқарилишини ҳам меъёрлаштиради.

У кўз нури равшанлигида муҳим рол ўйнайдиган родопсин ишлаб чиқарилишига ҳам таъсир қилади. Қовоқ таркибидаги Э ва С витаминлари А витамини ва бета-каротиннинг сўрилишини сезиларли даражада яхшилайди. Қовоқда, шунингдек, Б, Ҳ, К ва ПП гуруҳи витаминлари ҳам бор.

Уни совуқ ҳавода иммунитетни мустаҳкамлаш учун истеъмол қилиш тавсия этилади.

Қовоқ шарбати поливитаминлар сингари фойдали ҳисобланиб, грипп ва шамоллашнинг енгил кечишига ёрдам беради. Қовоқ таркибида одам организмидаги гормонларга ўхшаш моддалар ҳам мавжуд. Уни репродуктив саломатликни яхшилаш учун ҳам истеъмол қилиш керак.

Қовоқда калий ва магний бор бўлиб, улар юрак фаолияти ва асаб тизимини яхшилайди. Қовоқнинг витамин ва минералларга бойлиги тери, соч ва тирноқларнинг кўриниши ҳамда мустаҳкамлигига ижобий таъсир кўрсатади. Уни истеъмол қилиш қариш жараёнини секинлаштиради ва ташқи кўринишни яхшилайди.

Бундан ташқари, қовоқда темир ва мис моддаси кўп бўлади. Бу моддалар қон айланишини яхшилайди, анемиянинг олдини олади, аъзолар ва ҳужайраларнинг қон билан таъминланишини яхшилайди. Оқсил ва углеводнинг организмга сингиши ҳам мазкур моддаларнинг мавжудлиги билан боғлиқ.

Қовоқ кремний тузининг асосий манбайи ҳисобланади. Ушбу минерал коллаген синтези учун муҳимдир.

Печда димланган, буғда пиширилган қовоқ ҳазм жараёнида муаммоси бўлган, жигар ва буйракларда яллиғланиш жараёнлари бор кишилар учун айни муддао. Қовоқнинг нафақат ўзи, балки уруғи ҳам фойдали. У кишига қувват беради, гижжа касалликларининг олдини олади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.