Маҳаллий

«Куллиёти Навоий» нусхаси Ислом сивилизацияси марказига тақдим этилди

Тошкентда Ўзбекистон ва Туркия маданият вазирлари иштирокидаги тадбирлар доирасида Ислом сивилизацияси марказига ноёб асар нусхаси

«Куллиёти Навоий» нусхаси Ислом сивилизацияси марказига топширилди

24-сентябр куни Тошкентда бўлиб ўтаётган «Ўзбекистон–Туркия маданият ва санъат учрашувлари — Турк кино кунлари» доирасида Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков ҳамда Туркия маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой Ислом сивилизацияси марказига ташриф буюрди.

Вазирлар марказ экспозицияси билан танишиб, ислом олами тарихи ва маданиятига оид ноёб экспонатларни кўздан кечирди. Уларга марказда сақланаётган тарихий-маданий мерос намуналари ҳамда уларнинг илмий ва маърифий аҳамияти ҳақида маълумот берилди.

Ташриф чоғида Меҳмет Нури Эрсой томонидан Ислом сивилизацияси марказига «Куллиёти Навоий» асарининг факсимиле нусхаси тақдим этилди.

«Куллиёти Навоий» — Алишер Навоийнинг турли жанрдаги асарлари жамланган нодир қўлёзма тўплами бўлиб, унинг таркибида Алишер Навоийнинг 26 та асари жамланган.

Асарнинг асл нусхаси Истанбул шаҳридаги Топқопи саройи кутубхонасида сақланади. Тақдим этилган факсимиле нусха марказ фондида сақланадиган маданий мерос намуналари қаторига қўшилди.

Шунингдек, учрашувда Ўзбекистон ва Туркия ўртасида маданият ва санъат соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда икки мамлакат маданий муассасалари ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.