Кучли иссиқда ишловчилар қандай ҳуқуқларга эга?.
Ўзбекистон қонунчилигига кўра, кучли иссиқ шароитида меҳнат қилаётган айрим тоифадаги ходимларга иш куни давомида қўшимча танаффуслар берилиши мумкин. Шунингдек, иш берувчилар дам олиш учун қулай шароит яратиши ва зарур ҳолларда ходимларни масофавий ишга ўтказиши мумкин..

Кучли иссиқ шароитида ишловчилар қандай ҳуқуқларга эга?
Ўзбекистон қонунчилигига кўра, кучли иссиқ шароитида меҳнат қилаётган айрим ходимларга иш куни давомида қўшимча танаффуслар берилиши мумкин. Иш берувчилар, шунингдек, дам олиш учун қулай шароитлар яратиши ва зарур ҳолларда ходимларни масофавий ишга ўтказиши мумкин.
Қонунчиликка мувофиқ, май ойидан август ойигача бўлган даврда ҳаво ҳарорати 43 даража ва ундан юқори бўлса, бу кучли иссиқ ҳисобланади. Жанубий ва чўл ҳудудларида эса бу кўрсаткич 46 даража ва ундан юқори ҳароратни ташкил этади.
Бундай шароитда очиқ ҳавода ёки совитилмайдиган ва иситилмайдиган ёпиқ хоналарда ишлайдиган ходимлар, шунингдек, юк ортиш-тушириш ишларида банд бўлган шахслар учун иш куни давомида қўшимча танаффуслар берилиши мумкин.
Меҳнат кодексига кўра, иш берувчи ходимлар учун иситиш ёки совитиш ускуналари билан жиҳозланган, дам олишга яроқли хоналарни таъминлаши шарт.
Бундан ташқари, меҳнат шароитидан келиб чиқиб, иш берувчи қонунчиликда белгиланган тартибда ходимларни масофавий иш шаклига ўтказиши ҳам мумкин.
Мутахассислар эса аномал иссиқ кунларда зарурат бўлмаса, куннинг энг иссиқ вақтларида ташқарига чиқмаслик, очиқ ҳавода узоқ вақт қолмаслик ва организмда сув танқислиги юзага келмаслиги учун кўпроқ суюқлик истеъмол қилишни тавсия этмоқда.

