Иқтисодиёт

Критик минераллар, катта мақсадлар ва янги авлод: ТМК раиси ёшлар билан очиқ мулоқот қилди

Ўзбекистон технологик металлар комбинати (ТМК) тасарруфидаги нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар ишлаб чиқариш заводида комбинат бошқарув раиси Фарҳод Абдуллаевнинг ёш ходимлар билан ъРаҳбар ва ёшларъ очиқ мулоқоти бўлиб ўтди.

Критик минераллар, катта мақсадлар ва янги авлод: ТМК раиси ёшлар билан очиқ мулоқот қилди

Технологик металлар саноатида янги босқич бошланмоқда. Эндиликда устунликка фақат бой ресурслар ёки замонавий ускуналар билан эмас, балки илмни технологияга, ғояни эса ишлаб чиқариш натижасига айлантира оладиган мутахассислар орқали эришилади. Ўзбекистон технологик металлар комбинати (ТМК) келажак учун ана шундай кадрларни бугундан тайёрлашни мақсад қилган.

ТМК тасарруфидаги нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар ишлаб чиқариш заводида бошқарув раиси Фарҳод Абдуллаев ҳамда комбинат тизимида фаолият юритаётган ёшлар иштирокида “Раҳбар ва ёшлар” очиқ мулоқоти ташкил этилди.

“Бугун бу ерга сизларга маъруза ўқиш учун эмас, сизларни эшитиш, фикр ва таклифларингизни билиш ва ТМКнинг келажаги ҳақида биргаликда суҳбатлашиш учун келдим. Чунки ҳар қандай ташкилотнинг эртанги куни, аввало, унинг ёшларига — сизларга боғлиқ”, — деди Фарҳод Абдуллаев.

Ҳозирги кунда заводда 352 нафар ёш меҳнат қилмоқда, бу жамоанинг қарийб 21 фоизини ташкил этади. Фарҳод Абдуллаев ушбу кўрсаткич ортида комбинатнинг келажак салоҳияти мужассам эканига эътибор қаратди.

“Мен учун 352 нафар ёш оддий рақам эмас. Бу — 352 та тақдир, 352 та орзу, 352 та ғоя ва 352 та имкониятдир”, — деди Фарҳод Абдуллаев.

Унинг айтишича, бугун муҳандис, технолог ва бошқа йўналишларда фаолият юритаётган ёшлар эртага ТМКнинг ривожланиш йўналишларини белгилайдиган янги авлод раҳбарларига айланиши керак.

Шу сабабли комбинатда ёшларга фақат муайян вазифаларни бажарувчи ходим сифатида эмас, балки янги саноатни шакллантирадиган куч сифатида қаралмоқда.

Технологиялар тез суръатларда янгиланаётган шароитда бир марта олинган билим билан узоқ йиллар ишлаш етарли бўлмай қолмоқда. Замонавий саноат мутахассисдан доимий ўрганишни, рақамли воситаларни ўзлаштиришни, хорижий тилларни билишни ва мустақил қарор қабул қилишни талаб этмоқда.

Бошқарув раиси бугунги меҳнат бозорида билимнинг ҳажми эмас, унинг қандай натижага айлантирилиши муҳимлигини таъкидлади.

ТМК олдига қўйилган вазифалар янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш билангина чекланмайди. Илмий-тадқиқот ишларини саноат билан боғлаш, замонавий технологияларни жорий этиш ва юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳам устувор йўналишлар сирасига киради.

Бундай мақсадларга эришиш учун тайёр кўрсатмаларни бажарадиган ходимлар эмас, балки муаммога янгича ёндашадиган, ечим таклиф қиладиган ва ташаббусни ўз зиммасига оладиган мутахассислар зарур.

Учрашувда ёшларнинг вазифаси фақат ишлаб чиқариш жараёнида иштирок этиш билан чекланмаслиги таъкидланди. Улардан янги ғояларни илгари суриш, замонавий технологияларни эгаллаш, илмий изланиш олиб бориш ва келажакда бошқарув масъулиятини қабул қилишга тайёр бўлиш кутилмоқда.

Ўз навбатида, раҳбарият ёшларнинг ташаббусларини эшитиш, истиқболли таклифларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг амалиётга татбиқ этилиши учун шароит яратишга тайёрлигини билдирди.

ТМКдаги ушбу мулоқотнинг асосий хулосаси ҳам шундан иборат: технологик металлар саноатининг келажаги фақат ер остидаги ресурсларга боғлиқ эмас. Уни илм, технология ва ишлаб чиқаришни ягона натижага бирлаштира оладиган янги авлод мутахассислари белгилайди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.