Красноярскдан Фарғона ва Самарқандга рейслар йўлга қўйилиши мумкин
«Uzbekistan Airports» ва Красноярск халқаро аэропорти Россия минтақаси ва Ўзбекистон шаҳарлари ўртасида авиақатновларни ривожлантиришни муҳокама қилди. Томонлар авиакомпанияларни жалб қилиш ва янги тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйиш имкониятларини кўриб чиқдилар. Красноярск — Фарғона ва Красноярск — Самарқанд йўналишларига алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, транзит маршрутларини ривожлантириш ҳам муҳокама қилинди. Хусусан, Фарғона Истанбулга учиш учун қулай трансфер пунктига айланиши мумкин, Самарқанд эса […]

Красноярскдан Фарғона ва Самарқандга рейслар очилиши мумкин
«Uzbekistan Airports» ва Красноярск халқаро аэропорти Россия минтақаси ҳамда Ўзбекистон шаҳарлари ўртасида авиақатновларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.
Учрашув иштирокчилари авиакомпанияларни жалб қилиш ва янги тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйиш вариантларини кўриб чиқдилар. Диққат марказида Красноярск — Фарғона ва Красноярск — Самарқанд йўналишлари бўлди.
Бундан ташқари, томонлар транзит йўналишларини ривожлантиришни муҳокама қилдилар. Хусусан, Фарғона Истанбулга учиш учун, Самарқанд эса Тель-Авив ва Дубайга бориш учун қулай трансфер пунктига айланиши мумкин.
Ўзбекистонлик йўловчилар учун эса Красноярск Узоқ Шарқ ва Хитой шаҳарларига кейинги сафарларни амалга оширишда транзит хаби вазифасини бажариши мумкин.
Учрашув якунларига кўра, томонлар истиқболли йўналишларни ва ташувчиларни жалб қилиш масаласини биргаликда ишлаб чиқишга, шунингдек, янги йўналишларни тарғиб қилиш бўйича маркетинг лойиҳаларини йўлга қўйишга келишиб олдилар.

