Дунё

Красноярскда айиқлар бир ойда етти кишини ўлдирди. Мансабдорлар бепарволиги бўйича жиноят иши очилди

Красноярскда айиқлар бир ой ичида етти кишини ўлдирди. Мансабдорларнинг бепарволиги юзасидан жиноят иши очилди

Россиянинг Красноярск ўлкасидаги Вознесенка қишлоғида айиқ 51 ёшли аёлни ўлдирди.

Ҳудудий Тергов қўмитаси берган маълумотга кўра, 25-сентябр куни ҳовлига чиққан аёл уй ҳайвонлари сақланадиган қўрага киришга уринаётган айиқни кўрган. Йиртқич аёлга ташланиб, уни воқеа жойида ҳалок қилган. Айиқни қўшнилардан бири отиб ўлдирган.

Воқеадан бир неча кун олдин Тергов қўмитаси сентябр ойида айиқ ҳужумлари оқибатида олти киши ҳалок бўлгани сабабли мансабдорларнинг хизмат вазифасига бепарволиги юзасидан жиноят иши қўзғатган эди.

Терговчилар Красноярск ўлкаси Табиий ресурслар ва ўрмон хўжалиги вазирлигида тинтув ўтказди. Ҳозирча иш бўйича гумонланувчилар номи ошкор қилинмаган.

Терговчилар таъкидлашича, ҳайвонларнинг аҳоли яшайдиган жойлар яқинида кўринаётгани ҳақида кўплаб хабарлар келиб тушганига қарамай, мансабдорлар етарли чоралар кўрмаган.

Тергов қўмитаси маълумотига кўра, Красноярск ўлкасида қўнғир айиқлар сони 2,5 баробар ошиб, 26 мингдан ошган. Айиқларнинг аҳоли пунктларига кириб келгани ҳақида аҳолининг 120 дан ортиқ мурожаати келиб тушган. Ҳудудий Табиий ресурслар вазирлиги 1 214 та айиқни отишга рухсат берган.

Мутахассислар айиқларнинг одамлар яшайдиган ҳудудларга тез-тез келишини фақат уларнинг сони ошиши билан изоҳлашмайди. Бунга сабаблар орасида озуқа базаси ва яшаш жойларининг қисқариши, ўрмонларнинг кесилиши ва ёнғинлар, аҳоли пунктлари яқинидаги чиқиндихоналар, озиқ-овқат чиқиндиларини нотўғри бошқариш ҳамда табиатни муҳофаза қилиш дастурларига етарли маблағ ажратилмаслиги бор.

Греенпеасеънинг Марказий ва Шарқий Европа бўйича эксперти Дмитрий Маркин айтишича, айиқларни шунчаки отиб ташлаш муаммони ҳал қилмайди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.