Маҳаллий

Кўкдала ҳокими ҳужумга учради

Унга туманда савдо фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркор болта билан жароҳат етказгани айтилмоқда. Манбага кўра, ҳокимлик ташаббуси билан тадбиркор савдо қиладиган дўкон бузилиши керак бўлган.

Кўкдала тумани ҳокими ҳужумга учради

Қашқадарё вилоятининг Кўкдала тумани ҳокими Хуррам Жўраевга тадбиркор болта билан ташланган.

Манбага кўра, ҳодиса кеча, 14-октабр куни пахта қабул қилиш масканида юз берган. Тадбиркор ҳокимнинг келишини кутиб турган. Хуррам Жўраев етиб келгач, унинг ортидан болта билан зарба берган.

Маълум қилинишича, ҳоким билан тадбиркор ўртасидаги келишмовчилик тадбиркорга тегишли дўконни бузиш масаласидан бошланган. Ҳокимлик дўконни буздириш юзасидан судга даъво аризаси киритган. Бироқ суд тадбиркор фойдасига қарор чиқарган. Кейинчалик низоли иш бошқа туман судига ўтказилган ва ҳокимликнинг даъвоси қаноатлантирилган.

Шундан кейин ҳокимлик тадбиркорга бир ҳафта муддат бериб, дўконни бузиб ташлашни талаб қилган.

Манбанинг қўшимча қилишича, ҳозир Хуррам Жўраев шифохонада қолмоқда. Унинг аҳволи қониқарли экани айтилмоқда.

ИИВ матбуот хизмати воқеа содир бўлганини тасдиқлаб, прокуратура томонидан ўрганиш олиб борилаётганини маълум қилди. Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари Аҳрор Содиқов эса “аниқ тафсилотлардан хабардор эмас”лигини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, Хуррам Абдуразикович Жўраев 2022-йил 19-апрелдан буён Кўкдала тумани ҳокими лавозимида ишлаб келмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.