Лайфстайл

Кўз ёш тўкишга мажбур қиладиган 8 та Болливуд филми

Кўз ёш тўкишга мажбур қиладиган 8 та Болливуд филми

“Ғаройиб севги” — уйдан қочиб кетган ва оиласи томонидан ўғирлаб келинган нотаниш йигитга мажбуран турмушга узатилган қиз ҳақидаги ҳикоя. Қиз шизофрения билан оғрийди ва хаёлий йигитини севади. Филмда бош қаҳрамон ўз муҳаббати ва сабри билан қизга бу муаммони енгишда қандай ёрдам бериши жуда таъсирли тарзда кўрсатилган. Актёрлик маҳорати ва операторлик иши филмни ниҳоятда зўр қилиб суратга олган, гўзал мусиқа эса унга алоҳида жозиба бағишлайди.

2017-йилда суратга олинган содда ва гўзал филм. Унда болаликдаги икки дўстнинг ҳақиқий ва беғубор муҳаббати тасвирланган. Филм севги нақадар соф бўлиши мумкинлигини кўрсатади. Гарчи катта хитга айлана олмаган бўлса-да, томошабинлар қалбидан жой олишга муваффақ бўлган. Чопра ва Хуррана актёрлар сифатида ажойиб жуфтлик бўлиб, биргаликда жуда мафтункор кўринади.

Бу лойиҳа Сушант Сингх Ражпут иштирокидаги сўнгги филм. “Бечора юрак” 2020-йилда суратга олинган. Филм Голливуднинг “Юлдузлар айбдор” филмининг ремейки ҳисобланади. Кеси ва Менни — иккаласи ҳам даволаб бўлмайдиган дардга чалинган бўлса-да, бир-бирига кўнгил қўйиб, оддий инсонлар сингари ҳаёт кечиради. Бу филм ҳам томошабинни кўз ёш тўкишга мажбур қилади. Кинокартина ўзининг кинематографияси ва ажойиб мусиқаси билан сизни ўзига ром этади.

Филм тасодифан зиёфатда “қулоқсиз” йигит Аянни учратиб қолган Ализанинг тақдири ҳақида ҳикоя қилади. Бу ролни Аннушка Шарма ижро этган, Аян эса Ранбир Капур ижросида. Уларнинг иккаласи ҳам шахсий ҳаётида қийин даврни бошдан кечирмоқда ва шу сабабли бир-бири билан яхши дўстлардек мулоқот қилишади. Уларнинг дўстлиги Аян Ализага нисбатан муҳаббатни ҳис қилмагунча кучайиб боради. Ализа севгисини ошкор этишдан олдин ўзининг собиқ севгилиси Али билан учрашади, бу ролни Фавад Хон ижро этган, ва у билан турмуш қуришга қарор қилади.

Юраги яраланган Аян Сабадан тасалли излайди, бу ролни Айшваря Рай Баччан ижро этган, бироқ у Ализа ва унинг ўзига бўлган ҳис-туйғуларини унута олмайди. Филм 2016-йилда суратга олинган. Кинокартина суратга олинганига бир неча йиллар бўлган бўлса-да, у ҳануз томошабинларнинг севимли филмлари қаторида туради.

Филмда бош қаҳрамон Вира ўз тўйига кўрилаётган тайёргарликлардан чарчаб, бўлажак турмуш ўртоғи билан бирор жойга боришни истайди. Бу ролни Алия Бҳатт ижро этган. Куёв унинг тилагини амалга оширади. Улар ёнилғи қуйиш шохобчасига тўхтаганда, Вирани ниқобли безорилар ўғирлаб кетади. Кейинчалик қиз уни ўғирлаган инсонни севиб қолади. Филмдаги актёрлар ўртасидаги муносабатлар томошабинни ҳайратга солади. Филм охирида Вира ҳеч қандай ташқи босимсиз бутунлай ўзи қарор чиқара олишини тушуна бошлайди.

Лойиҳа 2013-йилда суратга олинган, бироқ шунга қарамай, кинокартинани неча марта томоша қилишингиздан қатъи назар, у сизни ҳар доим ўзига ром этади. Филмдаги мусиқалар ва сужет жуда ажойиб яратилган. Лойиҳада Кунданнинг ўз севгиси учун қандай тўсиқларни енгиб ўтиши кўрсатилган. Бош қаҳрамон Шанкар Зоя бошқа бировни севишини билиб, ўз севгисини қурбон қилади. Филмда севги ва нафратнинг ёнма-ёнлиги, турли табақалардаги инсонларнинг муҳаббат йўлидаги қийинчиликлари кўрсатилган.

Филмда Руми ва Вики исмли қаҳрамонлар бир-бирига ошиқ бўлади. Румининг оила аъзолари жуфтликнинг яширин муносабатлари ҳақида хабар топганидан кейин уларни турмуш қуришга мажбурлашади. Руми ролини Таапси Панну, Вики ролини эса Викки Каушал ижро этган. Бироқ Викки Румининг ота-онасидан унинг қўлини сўраш илтимосини бажаришдан бош тортади. Охир-оқибат, қизнинг йигитдан кўнгли қолади ва келишилган никоҳга рози бўлади. Ана шунда Робби туфайли севги учбурчаги юзага келади. Робби ролини Абхишек Баччан ижро этган.

Филмдаги воқеалар 1990-йилларга бориб тақалади. Бадавлат инсоннинг қизи фирибгарни севиб қолади, йигит уни ташлаб кетади. Кейинчалик улар кутилмаган шароитда яна учрашади ва у бир пайтлар севган инсонининг ҳаёти хавф остида эканини билиб олади. Филмнинг иккинчи ярми “Сўнгги япроқ” романи асосида суратга олинган. Филм 2013-йилда экран юзини кўрган ва кўплаб олқишларга сазовор бўлган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.