«Космос — бу узоқдаги нимадир эмас». Иккинчи талабалар фестивали Space Fest қандай ўтди
Янги Ўзбекистон университетида иккинчи Space Fest фестивали бўлиб ўтди. Мактаб ўқувчилари ва талабалар қўл остидаги воситалардан ракеталар йиғишди, сунъий йўлдошларни лойиҳалашди ва Марс миссияларини ҳимоя қилишди. Фестиваль қандай ўтмоқда ва «Ўзбеккосмос» ёшларни аэрокосмик соҳага қандай жалб қилмоқда — «Газета» репортажида.

«Космос — бу олисдаги нарса эмас». Иккинчи талабалар Space Fest фестивали қандай ўтди
Янги Ўзбекистон Университетининг ички ҳовлисида автомобиль компрессори баланд овозда ишламоқда. Скотч билан ўралган ва қоғоз стабилизаторлар билан жиҳозланган минерал сувнинг пластик идиши атрофида юқори синф ўқувчилари жамоаси тўпланган.
Босимнинг бир неча сония давомида ҳайдалиши, кескин қарсиллаш, сув сачраши — ва қўлбола аппарат шовқин билан кузги осмонга кўтарилиб, ҳовлидаги томошабинлар ёш муҳандисларни қарсаклар билан қўллаб-қувватлаб турганда, ўн метр баландликка кўтарилади.
Ўтган шанба куни Янги Ўзбекистон Университетида иккинчи Space Fest фестивали бўлиб ўтди.
Ҳовлида ракеталарни учиришнинг асосий қоидаси оддий: фақат ташкилотчилар жойида тарқатган материаллардан — пластик идишлар, қалин картон, қоғоз ва скотчдан фойдаланиш мумкин. Ракетаси ҳавода энг узоқ вақт ушланиб турган жамоа ғалаба қозонади.
«Ал-Беруний» мактабининг ўнинчи синф ўқувчиси Озодбек Азизов старт олдидан ўз аппаратини ҳаяжон билан ушлаб турибди. Бу у учун ракетасозликдаги биринчи тажрибадир. Фестиваль ҳақида унга ва дўстларига муҳандисликка қизиқадиган ўқитувчиси айтиб берган. Вазифа фақат биринчи қарашда оддий туюлади: балласт ва қўл остидаги воситалардан максимал даражада аэродинамикани сиқиб чиқариш керак.
«Биринчидан, бу ерда одамлар кўп, бу муҳитни ҳис қилиш мумкин. Биласизми, ёшлар қизиқарли нарса яратганда. Шундай муҳитда бўлиш кўпроқ шуғулланишга мотив беради», — дейди Озодбек.
Унинг синфдоши Далер Тажимухамедов учун ҳам аппаратни йиғиш дебют бўлди.
«Мен уларнинг бундай уча олишини ўйламагандим. Бу ерга келаётганимда, сув ёрдамида идиш ва қоғоздан ракета учириш мумкинлиги хаёлимга ҳам келмаган эди», — дейди у.
Йигитлар амалий манфаатни ҳам яширмайдилар. Уларнинг фикрича, дипломлар ва бундай фестивалларда иштирок этиш етакчи олий ўқув юртларининг муҳандислик йўналишларига ўқишга киришда уларнинг портфолиосини бойитади.
Space Fest Бутунжаҳон космос ҳафталигига бағишланган эди. Бу йил фестивални Янги Ўзбекистон Университетининг MUBL (Mirzo Ulugbek Legacy) талабалар клуби Space Alliance космик клублар бирлашмаси ва «Ўзбеккосмос» агентлиги билан ҳамкорликда, ArticularUZ, Lumen Space Academy ва ISEC қўллаб-қувватлашида ташкил этмоқда.
Мажлислар залидаги очилишдан сўнг фестиваль дарҳол бир нечта мустақил майдончаларга бўлинди. Ҳовлида университет мусиқа клуби жўрлигида ҳавога ракеталар кўтарилаётган бир пайтда, алоҳида столларда космик арт-маҳорат дарси ўтказилди ва столистик ўйинлар ёзилди.
Бу йил фестиваль сезиларли даражада кенгайди: ўтган йилги 200 кишига нисбатан 400 дан ортиқ киши рўйхатдан ўтди. Фаолликлар сони ҳам икки бараварга — тўрттадан саккизтагача ошди.
«Ўзбеккосмос» етакчи мутахассиси Тоҳир Қосимовнинг сўзларига кўра, форматни ўтган фестивал кузатувлари якунлари бўйича қайта кўриб чиқишга қарор қилинган.
«Ўтган йили биз ажойиб спикерларни таклиф қилдик, аммо пайқадик: иштирокчиларнинг эътибори ўз қўллари билан бирор нарса ясаётганларида, кўпроқ техник лойиҳаларга қаратилди. Шунга асосланиб, биз айнан амалий майдончаларга урғу беришга қарор қилдик», — деб тушунтиради Тоҳир Қосимов.
Ҳовлида Қосимов шунчаки содир бўлаётган воқеаларни кузатиб қолмай, балки ўзи ҳам жамоаларга қўшилади: мактаб ўқувчилари ва талабаларнинг ракеталарини қўлига олади, аппаратнинг тез-тез тўғри учиши учун имкониятлари кўпроқ бўлиши учун нима сабабдан соплони узайтириш ёки бурунга бир оз масса қўшиш кераклигини сўзма-сўз тушунтиради.
«Биз иштирокчилар космос — бу олисдаги нарса эмаслигини кўришларини хоҳлаймиз. Бу бугуннинг ўзидаёқ кўникмаларни ривожлантириш, лойиҳалар яратиш, жамоада ишлаш ва келажакда муҳандислар, тадқиқотчилар ҳамда ўз технологик жамоаларининг етакчиларига айланиш мумкин бўлган соҳадир», — дейди Тоҳир Қосимов.
Университет аудиторияларида сессиялар бўлиб ўтмоқда, уларда иштирокчилар ўзларини космик дастурлар ташкилотчилари ва мураккаб миссияларни пухта ўйлайдиган агентликлар раҳбарлари ролида синаб кўришлари мумкин.
Lumen Space Academy ва ISEC томонидан тайёрланган Build a Satellite майдончаси столистик ўйинни эслатади, унинг асосида ҳақиқий муҳандислик вазифалари ётади. Икки кишидан иборат жамоаларга виртуал бюджет ва 100 балл лимити берилади. Уларга бўлажак космик станциянинг асосий тугунларини: таъминот, алоқа, бошқарув, ориентация кичик тизимларини ва ташкилотчилар томонидан белгиланган миссия учун фойдали юкни «сотиб олиш» ва мувозанатлаштириш керак. Бир сессияга 20 дақиқа ажратилади, шунинг учун столлар атрофида ҳар ярим соатда 15–20 кишидан алмашади.
Ўйинга тасодифийлик омили аралашганда кескинлик ортади: жамоа лойиҳани топшириши билан ташкилотчилар фойдали юкни текширадилар ва аномалияни — тўсатдан қуёш чақнашидан тортиб радиомодуль бузилишигача бўлган ҳолатни «ташлайдилар». Нафақат миссия вазифасини бажарган, балки фавқулодда вазиятни бошдан кечирган аппарат ғолиб чиқади.
Қўшни аудиторияда ArticularUZ ва «Ўзбеккосмос» томонидан ташкил этилган Mars Transportation Challenge бўлиб ўтмоқда. Иштирокчиларга Ердан Марсга одамлар ва юкларни етказиб бериш бўйича кенг кўламли миссияни режалаштириш таклиф этилади. Тайёргарлик учун 180 кун берилади, бюджет шартли равишда чекланмаган, аммо фақат мавжуд ёки яқин келажакда реал эришиш мумкин бўлган технологиялардан фойдаланишга рухсат берилади. Асосий мезон — кафолатланган хавфсизликда етказиб берилган юкнинг максимал ҳажмидир.
Олти кишигача бўлган жамоалардаги ишдан сўнг иштирокчилар ҳар бир қарорни таҳлил қиладиган университет ўқитувчилари олдида лойиҳаларни ҳимоя қиладилар.
Марс хакатони ҳакамлар ҳайъати таркибида — Янги Ўзбекистон Университетининг машинасозлик бўйича доценти, аэрокосмик соҳада 15 йиллик тажрибага эга Максим Тян бор. Жамоалар стол атрофида ўз ғояларини ишлаб чиқаётган бир пайтда, у жараённи кузатади ва таассуротлари билан ўртоқлашади. Эксперт келажакдаги муҳандислар учун асосий фойдани мактаб ўқувчилари ва талабалар биринчи марта реал ишланма мантиғига дуч келишларида кўради.
«Бу ерда улар ҳеч бўлмаганда ҳақиқий иш нима эканини ва таклифлар қандай туғилишини ҳис қилишлари мумкин. Агар молиялаштиришни хоҳласанг, лойиҳани хоҳласанг, таклиф керак. Уни қандай тузиш керак? Ҳақиқий лойиҳалар учун шундай ишлайдилар: ўтирасан ва мия ҳужумини ўтказасан», — деб таъкидлайди Максим Тян.
Ўзбекистон аэрокосмик соҳасини ривожлантириш вектори ҳақида фикр юритариб, у қўшимча қилади:
«Ҳукумат ва агентлик [шундан келиб чиқаётгани] яхшики, Ўзбекистон — Россия ва АҚШ каби катта мамлакат эмас. Биз жуда катта нарса қура олмаймиз ва қўлимиздан келадиган нарсага: сунъий йўлдошлар, картографиялаш, маълумотларни қайта ишлашга эътибор қаратамиз. Фикримча, бу оқилона ва фойдали ёндашувдир».
Фестивалнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучларидан бири — Янги Ўзбекистон Университетининг учинчи босқич талабаси Самира Очилова бошчилигидаги MUBL (Mirzo Ulugbek Legacy) талабалар клубидир.
Унинг сўзларига кўра, клуб икки йил олдин деярли тасодифан пайдо бўлган. ҳаммаси микросунъий йўлдош қуриш учун CanSat жамоасига танлов эълонидан бошланган. Талабалар учун 3D-моделлаштириш ва электроника бўйича машғулотлар ўтказилди ва жараён уларни бутунлай ўзига жалб этди.
«Биз дастлаб кутмагандик, лекин қандайдир тўсатдан биз бу мавзуга шўнғиб кетдик. Кечқурун соат саккизгача, ўнгача лабораторияда ўтирдик, ишладик. Албатта, бир нарса ўхшамаганда ёки бузилганда жуда жаҳлимиз чиқарди. Лекин бу ёрқин ҳиссиётларни туйиб, ҳамма нарсани ташлаб кетиб қолмасдан, ўтириб қилаётганингдан кейин бу ишни яхши кўрингни тушунасан», — деб эслайди Самира Очилова.
Олий ўқув юрти жамоаси «Ўзбеккосмос»нинг UGCanSat мусобақасида ғолиб чиқди ва ғолибларга ўз талабалар ҳамжамиятини яратиш таклиф этилди. Ишни бор-yoғи 10 кишидан бошлашган эди.
Кейинчалик клуб мактаб ўқувчилари ва талабалар учун робототехника ва СИ бўйича олти ойлик курсни йўлга қўйди, унинг иштирокчилари эса халқаро майдончаларда чиқиш қила бошлашди — масалан, Туркиядаги Teknofest фестивалида учинчи ва тўртинчи ўринларни эгаллашди.
Бугунги кунда MUBL Янги Ўзбекистон Университети, Инҳа Университети, Вебстер Университети, Вестминстер лицейи ва 285-сонли мактабни қамраб олган Space Alliance космик клублар бирлашмасига киради. «Ўзбеккосмос» агентлиги бундай ҳамжамиятлар ҳар бир олий ўқув юртида пайдо бўлишига интилмоқда, бунда ташаббус талабаларнинг ўзларидан чиқиши керак, дейди Тоҳир Қосимов.
Бундай ташаббусга мисол — Вебстер Университетидир. У ерда муҳандислик мутахассисликлари йўқ, аммо ҳуқуқшунослик факультети талабаси, қизлар учун сунъий йўлдошларни йиғиш бўйича UniSat лойиҳасидан ўтиб, ўз университетида клуб очишни таклиф қилди ва «Ўзбеккосмос»дан космик ҳуқуқ бўйича спикер юборишни сўради. Агентлик ғояни қўллаб-қувватлади ва бугунги кунда Вебстер клуби нафақат ишламоқда, балки талабаларга оoy роверларини лойиҳалашни ўргатадиган Lumen Space Academyʼга старт берди.
Space Festʼдаги кеча соат 18:00 да мажлислар залида тақдирлаш билан якунланди: мусобақа ғолиблари «Ўзбеккосмос»дан совринлар ва сертификатлар олишди. Аммо фестивал берадиган энг муҳим нарса — бу ушбу соҳада ривожланишни хоҳлайдиганлар учун тушунарли траекториядир, деб таъкидлади Тоҳир Қосимов.
Унинг сўзларига кўра, соҳага йўллар турли ёшдагилар учун очиқ. 11-синф юқори синф ўқувчиларига агентлик суҳбатдан ўтишни ва «Эл-юрт умиди» жамғармаси йўналиши бўйича етакчи хорижий олий ўқув юртларига аэрокосмик мутахассисликлар бўйича — «Ўзбеккосмос»да беш йилга ишга жойлашиш ҳақидаги кафолат хати билан ўқишга киришни таклиф қилади. Юқори босқич талабаларига геоинформация тизимлари (ГИС) ва сунъий интеллект соҳасида амалиётлар таклиф этилади. Келаси йилдан эса талабаларга илмий ишлар ёзиш ва Халқаро астронавтика конгрессига тезислар топшириш ўргатила бошланади.
«Шундай иқтибос бор: „Curiosity comes before learning“ — „Қизиқувчанлик ўрганишдан олдин келади“. Аввал йигит-қизлар ҳайратда қолишади, ғоя билан заҳарланишади, шундан кейингина ишлашни хоҳлайдилар. Улар: „Мен сунъий йўлдош йиғмоқчиман, лекин у нимадан иборат?“ — деб ўзларига савол беришади ва жавоблар излашга, ўрганишга ва яратишга киришадилар», — деб якунлайди Тоҳир Қосимов.

