“Космонавтлар” бекатида метро йўлига тушиб қолган мушук олиб чиқилди
ъКосмонавтларъ метро бекати йўлига тушиб қолган мушук ходимлар томонидан хавфсиз тарзда қутқариб олинди. Жониворга зарар етмаган, ҳодиса поездлар ҳаракатига ҳам таъсир қилмади.

"Космонавтлар" метро бекатида релсларга тушиб қолган мушук қутқарилди.
Ижтимоий тармоқларда "Космонавтлар" метро бекатининг поезд йўлида мушукнинг юрганини акс эттирувчи видеолар кенг тарқалди. "Тошкент метрополитени" АЖ ма'лумотига кўра, бу ҳолат 16-август куни соат 20:01 да содир бўлган.
Видеолавҳаларнинг бирида мушук пастда бўлган вақтда поезднинг яқинлашиб келаётганини кўриш мумкин.
Та'кидланишича, вазият метрополитен ходимлари томонидан назоратга олинган ва "Туннел иншоотлари" хизмати техник ёрдам устаси М. Махмаюсупов томонидан мушук хавфсиз тарзда олиб чиқилган.
Қўшимча қилинишича, ушбу ҳодиса поездлар ҳаракат жадвалига ҳеч қандай та'сир кўрсатмаган. Шунингдек, мушук ҳам бу ҳолат натижасида зарар кўрмаган.

