Иқтисодиёт

Корзинка Плус содиқлик картасини энди пайме иловасида очиш мумкин

Пайме тўлов хизмати ва Корзинка супермаркетлар тармоғи Корзинка Плус картасини расмийлаштириш ва харидлар учун тўлов жараёнларини янада қулайлаштирди. Энди ушбу картани бевосита пайме иловасида очиш мумкин.

Корзинка Плус содиқлик картасини энди пайме иловасида очиш мумкин

21-сентабрдан бошлаб пайме фойдаланувчилари Корзинка Плус картасини бевосита илова ичида расмийлаштира олади. Карта очилгач, у автоматик тарзда пайме платформасига қўшилади, шу боис фойдаланувчилардан қўшимча ҳаракатлар қилиш ёки бошқа хизматларга ўтиш талаб этилмайди. Бу эса вақтни тежайди ва картани олиш жараёнини енгиллаштиради.

Янги имконият пайме ва Корзинка ҳамкорлигини янада ривожлантириб, содиқлик картасини расмийлаштириш ҳамда харидлар учун тўловни битта илова доирасида бирлаштиради.

Корзинка Плус картаси пайме иловасига қўшилганда, фойдаланувчиларга “Кейинроқ тўлаш” хизматининг махсус шартлари тақдим этилади, яъни:

Ушбу шартлардан фойдаланиш учун пайме хизматидаги “Содиқлик карталари” бўлимига Корзинка Плус картасини қўшиш ва тўлов вақтида “Кейинроқ тўлаш” хизматини танлаш кифоя.

Станислав Сквирский, СЕО пайме:

“Корзинка билан интеграция фойдаланувчи тажрибасини янада равонлаштиради: энди мижоз содиқлик картасини расмийлаштириши ва турли хизматлар орасида алмашмасдан пайме орқали харидларга тўловни амалга ошириши мумкин. Биз доимий равишда қўшма рақамли ечимлар имкониятларини кенгайтириш ва фойдаланувчиларимизнинг кундалик эҳтиёжларига жавоб берадиган хизматларни яратиш устида ишлаймиз”.

“Корзинка мижозлари учун пайме иловасида узоқ вақтдан бери „Кейинроқ тўлаш“ хизматини 30 кунгача лимити мавжуд. Агар бирор сабаб туфайли ҳали сизда Корзинка Плус картаси бўлмаса, энди уни тўғридан-тўғри пайме иловасининг ўзида расмийлаштиришингиз мумкин”, — деди Корзинка супермаркетлар тармоғи маркетинг департаменти директори Малик Каримов.

Харидлар учун пайме го орқали тўлов амалга оширилганда, қуйидаги бонуслар автоматик равишда ҳисобланади:

пайме ва Корзинка ўртасидаги интеграция рақамли хизматларни ривожлантиришга ёрдам беради ва одатий рақамли муҳитда янги имкониятларни тақдим этиб, мижозларга фойдаланиш жараёнини янада қулайлаштиради.

“Кейинроқ тўлаш” хизмати учинчи шахс — ТБС БНПЛ МЧЖ томонидан кўрсатилади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.