Дунё

Кореядаги «Ўзбекистон маданияти кунлари»да қатор ўзбек санъаткорлари чиқиш қилди (фото)

16–17 сентябр кунлари Сеул шаҳридаги Сежонг Арт Сентер мажмуасида маданият кунларининг тантанали очилиш маросими ва

Кореяда ўтаётган «Ўзбекистон маданияти кунлари»да бир қатор ўзбек санъаткорлари саҳнага чиқди (фото)

Жорий йилнинг 14–21 сентябр кунлари Корея Республикасининг Кочхон, Борён, Сеул, Чонджу, Андон ва Сунчхон шаҳарларида «Ўзбекистон маданияти кунлари» ташкил этилмоқда.

Маданият кунлари доирасида кеча Жанубий Корея пойтахти Сеулдаги Сежонг Арт Сентер мажмуасининг Гранд Тҳеатер консерт залида «Ўзбекистон маданияти кунлари»нинг тантанали очилиш маросими ҳамда консерт дастури бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистоннинг бой миллий мусиқа ва санъат мероси кенг намойиш этилди. Маданий дастурда Ўзбекистон халқ артистлари Озодбек Назарбеков, Зулайхо Бойхонова, Камолиддин Ўринбоев, Илёс Арабов ва Айгул Нодирова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Озода Нурсаидова, шунингдек, таниқли хонандалар Ҳулкар Абдуллаева ва Улуғбек Йўлчиев иштирок этди. Шунингдек, консерт дастуридан Ўзбекистон давлат симфоник оркестри, «Навбаҳор» рақс ансамбли, мақом ва опера санъати хонандаларининг чиқишлари ҳам ўрин олди. Томошабинларга ўзбек симфоник мусиқаси, миллий рақс, мақом ва опера санъати ҳамда замонавий эстрада намуналари тақдим этилди.

Маданият кунлари дастури кенг кўламли бўлиб, Корея Республикасининг турли шаҳарларида симфоник консертлар, кўргазмалар, учрашувлар ва бошқа маданий тадбирларни қамраб олган.

Жумладан, 14 сентябр куни Кочхон шаҳридаги Гочанг Султурал Сентер мажмуасида, 15 сентябр куни Борён шаҳридаги Борьеонг Султуре анд Арц Сентер мажмуасида «Ўзбек маданияти фасллари» симфоник консерт дастурлари намойиш этилди. 16–17 сентябр кунлари Сеулдаги Сежонг Арт Сентер мажмуасида маданият кунларининг тантанали очилиш маросими ва консерт дастури ўтказилди. Шунингдек, «Ўзбек маданияти фасллари» фото ва миллий либослар кўргазмаси ташкил этилди.

Дастурга кўра, 18 сентябр куни Чонджу шаҳридаги Кореан Традитионал Мусис Сентер, 19 сентябр куни Андон шаҳридаги Андонг Арт Сентер мажмуаларида «Ўзбек маданияти фасллари» симфоник консерт дастурлари ўтказилади. 21 сентябр куни эса Сунчхон шаҳридаги Сунчеон Султурал Сентер мажмуасида «Ўзбекистон маданияти кунлари»нинг тантанали ёпилиш маросими ва консерт дастури бўлиб ўтади.

Маданият кунлари доирасида Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков бощилигидаги делегация томонидан Корея Республикасида маданият ва санъат, таълим ҳамда халқаро гуманитар ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган бир қатор учрашувлар ҳам ўтказилди.

Хусусан, Сеулда Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Озодбек Назарбеков ҳамда Корея Республикаси маданият, спорт ва туризм вазири Чхве Хви Ён ўртасида ҳамкорлик учрашуви бўлиб ўтди. Мулоқот давомида икки мамлакат ўртасида маданият ва санъат соҳасидаги алоқаларни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Ўзбекистон делегацияси Сеулдаги Сунгшин Воменъс Университй университетида бўлиб, таълим ва маданият соҳаларида ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди. Учрашув якунида Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти ҳамда Сунгшин Воменъс Университй ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Мазкур ҳужжат икки таълим муассасаси ўртасида маданият ва санъат соҳасида таълим ҳамда тажриба алмашинувини ривожлантириш, профессор-ўқитувчилар ва талабалар ўртасида академик алоқаларни кенгайтириш, шунингдек, қўшма лойиҳаларни амалга оширишга хизмат қилади.

Бундан ташқари, маданият вазири Озодбек Назарбеков Корея Республикасида таҳсил олаётган ўзбекистонлик ёшлар билан учрашиб, улар билан очиқ мулоқот ўтказди.

Ўзбекистон делегациясининг Корея Республикасидаги учрашувлари доирасида Корея Республикаси жамғармаси президенти Гвидо Сонг билан ҳам мулоқот ташкил этилди. Унда икки мамлакат ўртасида маданият ва санъат соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Маданият кунлари доирасида Корея Республикасида «Санъат ва Буюк Ипак йўли — дўстлик йўлларини боғловчи ришталар» кўргазмаси ҳам очилди. Кўргазмада Ўзбекистоннинг бой тарихий-маданий мероси, санъати ва ижодий анъаналари намуналари корейс жамоатчилигига тақдим этилмоқда.

Кенг қамровли маданий дастур Ўзбекистоннинг бой маданий меросини халқаро майдонда тарғиб қилиш, икки мамлакат ижодкорлари ва маданият муассасалари ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш, шунингдек, Ўзбекистон ва Корея халқлари ўртасидаги дўстлик ва ўзаро англашувни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.