Иқтисодиёт

Корея бизнеси Фарғона вилоятига инвестиция киритишдан манфаатдор

Корея компаниялари Фарғона вилоятида энергетика, саноат, қурилиш ва косметика ишлаб чиқариш соҳаларида инвестиция лойиҳаларини таклиф қилди.

Корея бизнеси Фарғона вилоятига инвестиция киритишга қизиқиш билдирди

Корея компаниялари Фарғона вилоятида инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга қизиқиш билдирди. Бу ҳақда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоровнинг Сеул шаҳрида Корея Республикаси ишбилармон доиралари вакиллари билан учрашувида маълум бўлди.

Музокаралар Фарғона вилояти раҳбарининг Корея Республикасига амалий ташрифи доирасида бўлиб ўтди.

Учрашувда Вонваин Со., Лтд, Эуро Рент-а-Сар Со., Лтд, Геумчанг Девелопмент, Чина Шангҳаи Қигу Инвестмент Со., Лтд, Зҳежианг Саиҳуа Течнологй Со., Лтд ва КСВ Со., Лтд раҳбарлари, шунингдек, Коян шаҳри тадбиркорлари ва иқтисодчилари ассоциацияси вакиллари иштирок этди.

Томонлар Фарғона вилояти ва Корея ишбилармон доиралари ўртасидаги инвестициявий ҳамда савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, янги лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилдилар.

Компаниялар вакиллари Фарғона вилоятида энергетика, саноат, қурилиш ва косметика маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳаларига инвестиция киритиш бўйича таклифларини билдирдилар.

Корея томонига, шунингдек, ҳудуднинг иқтисодий ва инвестициявий салоҳияти, унинг саноат инфратузилмаси, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари имкониятлари, шунингдек, хорижий инвесторлар учун яратилган шароитлар ҳақида маълумотлар тақдим этилди.

Хайрулло Бозоров Фарғона вилояти Корея Республикаси компаниялари билан узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор эканини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, истиқболли ташаббуслар амалга оширишнинг барча босқичларида зарур ташкилий ва амалий кўмак олади.

Корея бизнеси вакиллари Фарғона вилоятининг инвестиция муҳити ва имкониятларига қизиқиш юқори эканини таъкидлаб, тақдим этилган йўналишлар бўйича ҳамкорликни давом эттиришга тайёр эканликларини тасдиқладилар.

Учрашув якунлари бўйича томонлар таклиф этилган ташаббусларни батафсил ишлаб чиқиш, аниқ инвестиция лойиҳаларини тайёрлаш ва тўғридан-тўғри алоқаларни давом эттиришга келишиб олдилар.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.