Дунё

Константиновка учун жанг: Россия даъволари ва фронтдаги реаллик

Украина Россиянинг муҳим логистик марказларига зарбалар беришни тобора жадаллаштиряпти. Россия ҳам узоқ масофали ёпирилма зарбаларни кучайтирган. Лекин фронт чизиғида кўзга ташланарли силжиш деярли йўқ. Россия асосан кичик гуруҳлар билан яширин кириб бориш усулини қўлламоқда. Энг шиддатли жанглар Донецк вилоятининг Константиновка, Покровск, Торецк ва Сиверск йўналишларида давом этяпти.

Константиновка жанги: Россия да'волари ва фронтдаги ҳақиқат

"Геосиёсат" дастури таҳлилчилари фронт чизиг'идаги вазиятни шарҳладилар.

**Абдували Сойибназаров:**

Фронтдаги вазиятни баҳолайдиган бо'лсак, ҳозирча кенг ко'ламли о'згаришлар кузатилмаяпти. Ҳарбий ҳаракатлар асосан позицион жанглар шаклида давом этмоқда. Хусусан, Запорижжя ва Херсон ё'налишларида фронт чизиг'и деярли о'згармаган. Россия оммавий ахборот воситаларида вақти-вақти билан айрим кичик аҳоли пунктлари эгаллангани ҳақида хабарлар берилмоқда, бироқ бу фронтдаги умумий вазиятни тубдан о'згартирадиган даражадаги силжишлар эмас.

Энг шиддатли жанглар Донбассда, айниқса Донецк вилоятида давом этяпти. Ҳозирги вақтда асосий э'тибор Константиновка, Дружковка, шунингдек, Краматорск ва Словянск ё'налишларига қаратилган. Турли манбаларда Россия қо'шинлари ушбу йирик агломерацияларга тобора яқинлашаётгани ҳақида хабарлар бор. Худди шундай, Украина қо'шинлари Днепропетровск ё'налишида қарийб 300 квадрат километр ҳудудни назоратга олгани ҳақидаги да'волар ҳам эҳтиёткорлик билан баҳоланиши керак.

Бошқа ё'налишларда ҳам вазият сезиларли о'згармаган. Ҳаркив ва Суми вилоятларида позицион жанглар давом этмоқда. Шу билан бирга, фронт чизиг'идан узоқроқ ҳудудларда Россия узоқ масофали зарбаларни кучайтирган. Хусусан, Николаев ва Одесса вилоятларига "Геран-2" дронлари, баллистик ва қанотли ракеталар билан мунтазам ҳужумлар уюштирилмоқда. Со'нгги пайтларда Россия "Бандерол" қанотли ракеталаридан ҳам фаол фойдаланаётгани кузатилмоқда. Бу ҳужумлар, аввало, Одесса вилоятидаги порт инфратузилмасига қаратилган. Черноморск, Южний, Измаил ва бошқа портлар мунтазам нишонга олинаётгани сабабли денгиз қатнови сезиларли даражада қисқарган, айрим ё'налишларда эса деярли то'хтаб қолган.

Натижада Украина портлари фаолияти жиддий чекланиб, хорижий юк кемалари хавфсизлик нуқтайи назаридан ко'пинча Руминия портларига ё'налишни афзал ко'рмоқда. Бироқ бу вазиятни фақат Россия ташаббусни қо'лга олгани сифатида талқин қилиш ҳам то'г'ри бо'лмайди. Украина ҳам фронт ортидаги Россия ҳарбий ва логистика об'ектларига узоқ масофали зарбалар беришда давом этмоқда ҳамда айрим ё'налишларда муваффақиятли операцияларни амалга оширмоқда.

**Шуҳрат Расул:**

Дружковкада кенг ко'ламли жанглар бошланиши учун, аввало, Россия қо'шинлари Константиновкани то'лиқ назоратга олиши керак. Тахминан уч ҳафта аввал Россия Қуролли кучлари Бош штаби бошлиг'и Валерий Герасимов президент Владимир Путинга Константиновка эгаллангани ҳақида ҳисобот берган эди. Бу аввалроқ Купянск бир неча бор "эгаллангани" ҳақида берилган, аммо кейинчалик тасдиг'ини топмаган баёнотларни эслатади.

О'шанда Украина президенти Володимир Зеленский: "Агар Россия ҳақиқатан ҳам Константиновкани эгаллаган бо'лса, унда Путин билан айнан Константиновкада учрашишга тайёрман", деган мазмунда баёнот берганди. Бунга жавобан Кремл матбуот котиби Дмитрий Песков Россия шаҳарни назорат қилаётганини та'кидлаб, агар Зеленский учрашишни истаса, Москвага келиши мақсадга мувофиқ бо'лишини айтди.

Бироқ орадан қарийб бир ой о'тганига қарамай, очиқ манбалардаги ма'лумотлар бу да'воларни тасдиқламаяпти. Хусусан, халқаро нуфузли институтларнинг фронт билан бог'лиқ жанговар хариталари Константиновка Россия томонидан то'лиқ эгалланмаганини ко'рсатмоқда. Уларнинг баҳолашича, шаҳарда ҳануз интенсив жанглар давом этмоқда.

Об'ектив баҳо берадиган бо'лсак, бир неча ҳафта аввал Украина қо'шинлари шаҳар марказининг айрим қисмларини бой берган эди. Бироқ кейинчалик қарши ҳужум натижасида нафақат марказ, балки шаҳарнинг катта қисми ҳам қайта назорат остига олинди. Ҳозирги вазиятга ко'ра, Украина қо'шинлари шаҳарнинг асосий қисмини ушлаб турибди, Россия эса айрим ё'налишларда ҳужумларни давом эттирмоқда. Бу ҳолат халқаро урушни тадқиқ қилувчи марказлар ва очиқ манбаларга асосланган жанговар хариталарда ҳам о'з аксини топган.

Суҳбатни ЁуТубе'даги "Геосиёсаткунуз" каналида то'лиқ томоша қилишингиз мумкин.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.