Маҳаллий

Конимехда 2 кило “опий” олиб кетаётган қўшни давлат фуқароси ушланди

Маълум бўлишича, у гиёҳвандлик моддасини муқаддам наркокуръерлар томонидан қўшни давлатдан контрабанда қилиниб, қолдириб кетилган хуфия жойдан олиб кетаётган бўлган.

Конимехда 2 килограмм опий билан қўшни давлат фуқароси қўлга олинди.

Давлат хавфсизлик хизмати ва Божхона қўмиталари ходимлари Навоий вилоятида ўтказган тезкор тадбир давомида катта миқдордаги гиёҳванд модда мусодара қилди.

Маълум қилинишича, Конимех тумани ҳудудида ҳаракатланаётган "Кобалт" русумли автомашина тўхтатилиб текширилганда, унда йўловчи сифатида кетаётган Қозоғистон фуқаросига тегишли селлофан пакетда 2 килограмм 87 грамм опий моддаси борлиги аниқланган. Ушбу модда ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

Аниқланишича, у мазкур гиёҳванд моддани аввалроқ наркокурьерлар томонидан қўшни давлатдан контрабанда йўли билан олиб ўтилиб, яширин жойда қолдирилган жойдан олиб кетаётган бўлган.

Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, "қамоқ" эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш учун cookie файлларидан фойдаланамиз. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сиз қабул қилмагунингизча ҳеч нарса ўлчанмайди.