Дунё

Конгресс тöлиқ демократлар қöлига öтди, Трамп эса «ҳамкорликка тайёр»

АҚŞда 3-ноябр куни бöлиб öтган оралиқ сайловларда Демократик партия Конгресснинг ҳар икки палатасида ҳам кöпçиликка эриşди. Ассосиатед Пресс маълумотларига кöра, демократлар Сенатда 53 та, Вакиллар палатасида эса камида 223 та öринни эгаллади. Şу тариқа президент Доналд Трамп Конгрессни тöлиқ назорат қилиş имкониятидан айрилмоқда.

Конгресс тўлиқ демократлар қўлига ўтди, Трамп эса «ҳамкорликка тайёр»

Сенатдаги кураш сайловнинг энг кутилмаган натижаларини берди. 100 ўринли палатада кўпчилик учун 51 ўрин керак, чунки овозлар 50:50 бўлиб қолса, ҳал қилувчи овозни республикачи вице-президент Ж.Д. Венс берган бўларди.

Демократлар республикачилардан камида 7 та ўринни тортиб олди ва Сенатда 53 ўринга эгалик қилмоқда. Улар Шимолий ва Жанубий Каролина, Техас, Огаё, Аёва, Мейн ва Канзасда ғалаба қозонди.

Вакиллар палатасида ҳам демократлар катта устунликка эришди. 435 ўринли палатада кўпчилик учун 218 ўрин керак. Демократлар республикачилардан 25 та ўринни тортиб олди.

Республикачилар Трамп ташаббуси билан бир қатор штатларда сайлов округлари чегарасини ўзгартирган бўлсада, бу уларни мағлубиятдан сақлаб қолмади. Масалан, Трамп 2024-йилда 15 фоиз фарқ билан ютган Кентукки штатининг 6 округида ҳам демократ номзод ғалаба қозонди.

Оралиқ сайловларда 36 штатда губернаторлар ҳам сайланди. АП маълумотларига кўра, демократлар республикачилардан тўртта губернаторлик лавозимини тортиб олди.

Энг катта шов-шувга Техасдаги натижа сабаб бўлди: штат қонунчилик палатаси депутати Гина Инохоса уч муддат губернаторлик қилган Грег Эбботни енгди. Шу билан у қарийб 40 йил ичида штатнинг илк демократ губернатори бўлади.

АП ҳисоб-китобларига кўра, ҳозирда 25 штатда демократ, 19 штатда республикачи губернатор бор, қолган олтитасида саноқ давом этмоқда.

АҚШнинг янги Конгресси 3-январда иш бошлайди. Вакиллар палатасидаги кўпчилик демократларга қўмиталарни бошқариш имконини беради. Шу орқали улар гувоҳларни мажбурий чақириш ва Трамп маъмурияти, оиласи ҳамда бизнесига оид тергов ўтказиш ваколатига эга бўлади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.