Конго ДРда Эбола эпидемияси кучаймоқда: 2,5 мингдан ортиқ одам вафот этди

Конго Демократик Республикасида Эбола эпидемияси авж олмоқда, қурбонлар сони 2,5 мингдан ошди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ма'лумотларига ко'ра, Конго Демократик Республикасида Эбола эпидемияси жадал сур'атларда тарқалиб, касаллик оқибатида вафот этганлар сони 2,5 минг нафардан ошган.
БМТнинг Эбола бо'йича катта координатори Жюлен Ҳарнеиснинг та'кидлашича, эпидемия Франсиядан каттароқ ҳудудни қамраб олган ва касалликнинг тарқалиш сур'ати унга қарши ко'рилаётган чораларнинг тезлигидан юқори бо'лмоқда.
Бу эпидемия Конго Демократик Республикаси тарихидаги энг йирик Эбола эпидемияси ҳисобланади. Касалликка Бундибугё тури сабаб бо'лмоқда ва ҳозирча унга қарши тасдиқланган ваксина ёки даволаш усули мавжуд эмас.
Эпидемия билан курашаётган тиббиёт ходимлари ҳам вирусдан азият чекмоқда. Ҳозиргача 160 га яқин тиббиёт ходими Эбола билан касалланган, улардан 43 нафари вафот этган.
Шунингдек, со'нгги олти ой ичида тиббиёт ходимларига нисбатан 260 дан ортиқ ҳужум қайд этилган, саккиз нафар тиббиёт ходими ҳалок бо'лган. Айрим ҳудудларда маҳаллий аҳоли тиббий ёрдам ко'рсатувчиларга қаршилик қилмоқда, тез ёрдам машиналари тошбо'рон қилиниб, тиббиёт муассасаларига ҳужумлар уюштирилмоқда.
БМТ вакили эпидемияга қарши кураш учун ажратилган маблаг'лар захираси бир неча ҳафта ичида тугаши мумкинлигидан огоҳлантирди ва халқаро ҳамжамиятни қо'шимча ёрдам ко'рсатишга чақирди.
Август о'рталарида Конго Демократик Республикасида Эбола эпидемияси кескин кучайгани хабар қилинган эди. БМТ ма'лумотларига ко'ра, 12-август ҳолатига мамлакатнинг олти вилоятида 4 660 дан ортиқ касалланиш ҳолати ва 2 184 та о'лим қайд этилган.

