Технология

Компаниялар СИ туфайли бўшатилган ходимларни қайта ишга олмоқда

Технологиялар кутилган натижани бермаяпти, компаниялар уларнинг фаолиятини инсон назорат қилиши керак деб ҳисобламоқда.

Компаниялар СИ сабаб ишдан бўшатилган ходимларни яна ишга олмоқда

Баъзи компаниялар сунъий интеллект жорий этилгач бўшатилган ходимларни қайта ишга қайтармоқда. Бунга технологиялар кутилган самарани бермаётгани ва уларнинг ишлаши инсон назоратини талаб қилаётгани сабаб бўлмоқда.

Ходимларни қайта жалб қилган компаниялар қаторида Швециянинг Кларна тўлов хизмати ҳам бор. Компания раҳбари Себастиан Сиемиатковки харажатларни камайтириш учун чатботга ҳаддан ташқари суянилганини тан олди. Унинг айтишича, хизмат мижозларни қўллаб-қувватлаш бўлимига ходимларни қайта ёллашни бошлаган.

Июн ойида Форд автокомпанияси ҳам сифат назоратида қўлланган сунъий интеллект воситалари кутилган натижани бермагач, 350 нафар тажрибали муҳандисни ишга олгани ёки юқори лавозимга кўтарганини маълум қилди. Бироқ, Ассосиатед Пресс ҳозирча тўлиқ статистикага эга эмас.

Қайта ишга олинган ходимлар юқорироқ маош ва яхшироқ меҳнат шароитларини талаб қилмоқда. Шунингдек, улар сунъий интеллект келажакда компаниялардаги ходимлар сонига қандай таъсир кўрсатиши билан ҳам қизиқмоқда.

Кадрлар билан ишлаш бўйича Роберт Ҳалф компанияси маълумотига кўра, айрим иш берувчилар СИ фаолиятини назорат қилиш зарурати туфайли аввал қисқартирилган лавозимларни қайта тиклаган. Бунга ходимлар ташкилот ҳақида йиллар давомида тўплаган билимларни сунъий интеллект ўзлаштира олмаслиги ҳам сабаб бўлмоқда.

Танқидий фикрлаш, ижодкорлик ва ҳамкорлик қилиш қобилияти ҳам инсон ходимларнинг муҳим устунликлари ҳисобланади, дейди компания вакили Билл Дрисколл.

Форрестер таҳлилчисининг айтишича, иш берувчилар ходимларнинг лавозим доирасидан ташқаридаги хусусиятларини эътибордан четда қолдирмоқда. Сабаби одамлар ҳамкасбларининг кайфиятини тушуниши, жамоада ишонч ва ҳамжиҳатликни сақлаши мумкин:

“Сиз ходимларни ишдан бўшатиб, сунъий интеллектдан одамлар қилган ишларни такрорлай олишини кутганингизда, кўпинча хато қиласиз”, деди у.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.