Спорт

Колумбия миллий жамоаси футболчиси таҳдидлар сабаб ЖЧдан сўнг ватанига қайтмади

Колумбия миллий жамоаси футболчиси таҳдидлар сабаб ЖЧдан сўнг ватанига қайтмасликка қарор қилди. Колумбия миллий жамоасининг ярим ҳимоячиси Ҳаминтон Кампас 2026-йилги Жаҳон чемпионатидаги иштирокини тугатгач, жамоаси билан бирга ўз юртига қайтмасликни танлади. Бу ҳақда Ал Жазеера нашри ма'лум қилди.

Хабарларга кўра, футболчи ва унинг оила а'золарига нисбатан оммавий таҳдидлар мавжуд. Кампасга таҳдидлар ЖЧ-2026 1/8 финалида Швейсарияга қарши ўйиндан сўнг бошланган. Учрашувнинг 115-дақиқасида футболчи қулай вазиятдан фойдаланиб, тўпни дарвоза тўсини устидан ўтказиб юборган. Натижада колумбияликлар пеналтилар сериясида Швейсарияга имкониятни бой бериб қўйишди (0:0, пеналтилар бўйича — 3:4).

Аргентинанинг “Росарио Сентрал” жамоасида тўп сураётган Кампас Инстаграмъдаги саҳифасида қўллари билан юзини ёпиб турган суратини жойлаштириб, мухлисларни эҳтиросларга берилмасликка чақирди. “Футболда оғир дамлар ҳам бўлиб туради. Ҳурматли колумбиялик мухлислар, илтимос, бир-биримизга бўлган ҳурматни ҳеч қачон йўқотмайлик. Ҳа, қаттиқ ранжишимиз ёки тушкунликка тушишимиз мумкин, аммо ҳеч қандай эҳтирос нафрат сочишни ёки қўрқув ичида яшашни оқлай олмайди”, деб ёзди футболчи.

Кейинчалик футболчи ўзига келаётган хабарларни жуда жиддий қабул қилиб, хавфсизлик нуқтайи назаридан Колумбиядан ташқарида қолишни маъқул кўрган. Эслатиб ўтамиз, Жаҳон чемпионати баҳслари ҳозирда АҚШ майдонларида давом этмоқда. Турнирнинг финал ўйини 19-июлга белгиланган. Мусобақанинг амалдаги ғолиби Аргентина терма жамоаси ҳисобланади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.