Маҳаллий

«Кобалт»нинг газ баллонидан қарийб 42 кг опий топилди

Сурхондарё вилоятининг Денов туманида тўхтатилган «Кобалт» автомобилининг газ баллонидан 41 килограмм 904 грамм опий аниқланди. Тезкор тадбир давомида гиёҳвандлик воситасини олиб кетиш учун келган икки киши ҳамда унинг буюртмачиси деб кўрсатилган шахс ушланди.

«Кобалт» газ баллонидан қарийб 42 кг опий аниқланди

ДХХ маълумотига кўра, тадбир Давлат хавфсизлик хизмати ва ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган

Тошкент вилоятидан келаётган автомобилни Денов туманида яшовчи, 1977-йилда туғилган шахс бошқарган. Машина туман ҳудудида тўхтатилиб текширилганда, юкхонадаги газ баллони ичига 43 та ўрамда опий яширилгани маълум бўлган.

Тезкор тадбир чоғида ушбу гиёҳвандлик воситасини олиб кетиш учун келган, 1960 ва 1983-йилларда туғилган икки фуқаро қўлга олинган. Улар Денов ва Сариосиё туманларида яшайди. Расмий хабарда иккаласи ҳам аввал гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жиноят учун судлангани қайд этилган.

Кейинги босқичда Сариосиё туманида яшовчи, 1978-йилда туғилган шахс ҳам ушланган. ДХХ уни қўшни давлатдан олиб келинган гиёҳвандлик воситасининг буюртмачиси сифатида кўрсатган. У ҳам илгари гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жиноят учун судланган.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.