Дунё

«Киевдан кетинг!»: Россия катта ҳужумдан огоҳлантирди – ҳафта дайжести

Ҳафта давомида инсоният яна 11-сентабр даҳшатини ҳис қилди, дунёни остин-устун қилиб юбориши мумкин бўлган ҳодисанинг олди олинди. Ислом оламининг муқаддас шаҳри Мадинада дрон портлади. Уруш нафаси энди энг маҳрам ерларгача етиб борди. Инсоният коинотни забт этаётган бир вақтда дунёнинг энг катта давлатлари худди ўтган асрга қайтгандек «солярка» бўйича келишувга эришди.

«Киевдан кетинг!»: Россия катта ҳужумдан огоҳлантирди – ҳафта дайжести

Ҳафта давомида дунё яна 2001-йил 11-сентабр воқеаларини эслаб, бир зумга ларзага келди. Флйдубаи авиакомпаниясига тегишли Боеинг 737 МАХ самолёти Дубайдан Тел-Авивга исроилликларни олиб кетаётганда кескин пастлаб, ерга «самолётни эгаллашга уриниш бўлгани» ҳақида сигнал юборди. Исроил дарҳол қирувчи самолётларини ҳавога кўтарди ва учоқни қидиришга тушди, шу пайт борт билан алоқа қайта тикланди.

Кейин маълум бўлишича, ўмонлик иккинчи пилот ҳиндистонлик кема капитанига пичоқ билан ҳужум қилиб, уни ўлдирмоқчи бўлган ва ҳаво кемаси бошқарувини қўлга олишга уринган. Бироқ капитан қаршилик кўрсатиб, қонга беланган ҳолатда кабинани очишга муваффақ бўлган. Жанжал шовқинини эшитган эшик олдидаги йўловчилар тезда ичкарига кириб, капитанни ўлдиришга уринган учувчини зарарсизлантирган.

Иккинчи учувчи бошқарув қурилмасини ишдан чиқаришга ҳам уриниб кўрган. Самолётда авиакомпаниянинг меҳнат сафарига кетаётган бошқа учувчилари ҳам бўлган ва улар бошқарувни қўлга олиб, кескин пастлаш оқибатида дум қисмига зарар етган учоқни Саудия Арабистонидаги Табук аеропортига қўндирган.

Кейин йўловчилар Флйдубаиънинг эвакуация рейси орқали Тел-Авивга олиб кетилди. Исроил бу ҳодисани терактга уриниш деб баҳолади. БАА прокуратураси ҳам самолётни олиб қочиш ва терактга уриниш бўлганини расман маълум қилди. Иккинчи пилот Саудия Арабистонидан БААга тергов учун олиб кетилган.

Ямандаги вазият ҳамон кескинлигича қолмоқда. Ҳукумат Эрон қўлловидаги ҳусийчилар шиалар гуруҳига қарши кураш учун умуммиллий сафарбарлик эълон қилди. Чунки «Ансораллоҳ» мамлакатнинг энг стратегик нуқтаси бўлган Боб ал-Мандаб бўғози соҳилларини эгаллаш йўлида катта қадамлар ташлади. Унга туташ соҳиллар ва баъзи ороллар назоратга олинди. Бундан ташқари, ҳукумат кучларини қўлловчи Саудия Арабистонига тўғридан-тўғри зарбалар берилди. Ҳозирча Саудия бунга жавобан ҳеч нарса қилгани йўқ, бироқ ҳусийчилар «уларга қарши катта ҳужум тайёрланаётгани»ни айтмоқда.

29-сентабр тонгида Арабистондаги муқаддас Мадина шаҳридаги Таибаҳ электр тақсимлаш стансиясига дрон урилиб, портлаш юз берди. Саудия томони ҳужумда Яман ҳусийчиларини айблади, аммо шиалар гуруҳи бу айбловни кескин рад этиб, «улар ислом оламининг муқаддас шаҳарларига ҳужум қилмаслигини» билдирди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.