Сиёсат

Киев баллистик ракеталар ҳужумига учради: камида 12 киши ҳалок бўлди

Пайшанба куни эрта тонгда Россия баллистик ракеталари Киевда 12 кишининг умрига зомин бўлди ва 30 дан ортиқ одамни жароҳатлади. Шунингдек, Украина пойтахтининг айрим қисмларида электр таъминотини узилди ва кўплаб биноларга зарар етди.

**Киев баллистик ракета ҳужумига учради: камида 12 киши ҳалок бўлди**

20-августга ўтар кечаси ва пайшанба тонгида Россия томонидан амалга оширилган ракета зарбалари натижасида Украина пойтахти Киев ва унинг атрофидаги ҳудудларда камида 12 киши ҳаётдан кўз юмди.

Украина фавқулодда хизматларининг маълумотларига кўра, тунги "кенг кўламли ҳужум" кўп қаватли турар-жой бинолари ва омборхоналарни нишонга олган. Зарбалар оқибатида камида 33 киши жароҳатланган.

Мернинг қўшимча қилишича, Соломянский туманидаги саноат марказига ҳам ракеталар келиб тушган.

Украина фавқулодда вазиятлар хизмати ходимлари ёнғин билан курашаётгани ва вайрон бўлган объектлардан одамларни қутқараётгани акс этган видеони намойиш этди.

Киев вилоятининг Бровари туманига уюштирилган ҳужумда эса бир киши ҳалок бўлган ва яна бир киши жароҳатланган.

ББС нашрининг президент Зеленскийдан иқтибос келтиришича, ўтган ҳафта давомида Украина бўйлаб ўндан ортиқ минтақа нишонга олинган: Россия 1550 дан ортиқ ҳужумкор дрон, 1560 та бошқариладиган авиабомба ва 62 та ракета учирган.

**Россиянинг ўзи ҳам ҳужумларга учрамоқда**

Россия сўнгги ойларда Украинага қарши ҳаво ҳужумларини кучайтириб, Киевда баллистик ракеталарни уриб туширувчи воситаларнинг ўткир танқислигидан фойдаланиб қолишга уринмоқда.

Россия мудофаа вазирлигига кўра, Киев ва унинг атрофидаги ҳудудларга берилган ҳаво зарбалари – дрон қисмлари ишлаб чиқарувчи объектлар, ҳарбий омбор, логистика маркази ва бошқа нишонларга зарба берган.

Сўнгги ҳафталарда Украина ҳам Россия ичкарисига уюштираётган ҳужумларини кучайтирди. Яқинда Москвани нишонга олган 600 та дрондан иборат ҳужумлар тўлқини шулар жумласидандир.

Бундан ташқари, Украина нефт объектлари ва логистика инфратузилмасини нишонга олган ҳолда Россияга қарши ҳужумларини кучайтирган.

Бу ҳафта Россияга қилинган иккита алоҳида ҳужум оқибатида камида 16 киши, жумладан, бир нафар ёш бола ҳалок бўлди.

**Музокараларда силжиш йўқ**

Россия 2022-йилнинг феврал ойида қўшнисига қарши босқин бошлаганидан бери, Украина ҳудудининг тахминан бешдан бир қисмини ўз назоратида ушлаб турибди.

Урушда узоқ муддатли ўт очишни тўхтатиш бўйича олиб борилаётган дипломатик саъй-ҳаракатлар ҳозиргача ҳеч қандай натижа бермади.

Шу ойда президент Володимир Зеленский урушни тугатиш режаси бўйича америкалик музокарачилар – Стив Уиткоф ва Жаред Кушнерга таклифлар киритганини айтганди. У шунингдек ракета ҳужумларини қайтариш учун бир неча бор ракеталарни уриб туширувчи ҳаво мудофаа тизимларини (интерсептор) сўраган.

Россия ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова эса Кремл америкалик музокарачилар билан юз бериши мумкин бўлган янги учрашувлар бўйича аниқ таклифлар олмаганини билдирди. Бироқ Москва қисқа муддат ичида учрашув ташкил этишга тайёр.

Доналд Трампнинг вакиллари Уиткоф ва Кушнер сўнгги бор жорий йил январ ойида Москвада бўлишганди. Улар ҳозирча Киевга ташриф буюрмади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.