Маҳаллий

КИУТ Бусинесс Счоол ва Нархоз Бусинесс Счоол ҳамкорлигида МБА дастури очилади

Кимё Интернатионал Университй ин Ташкент ва Қозоғистоннинг Нархоз Бусинесс Счоол бизнес мактаби Ўзбекистонда рус тилида МБА, Эхесутиве МБА ва ДБА дастурларини биргаликда амалга оширади.

**КИУТ Бусинесс Счоол ва Нархоз Бусинесс Счоол ҳамкорлигида МБА дастури йўлга қўйилади**

Тошкент Кимё халқаро университети (КИУТ) негизида Қозоғистоннинг етакчи университетларидан бири — Нархоз Университй таркибидаги Нархоз Бусинесс Счоол (НБС) билан ҳамкорликда бизнес таълимининг янги йўналиши ишга туширилди.

Нархоз Бусинесс Счоол ҚС Глобал МБА 2025 рейтингига кўра Осиёнинг топ-50 бизнес мактаблари қаторидан жой олган. Шунингдек, мактаб Ассосиатион оф МБАс (АМБА) ва Бусинесс Градуатес Ассосиатион (БГА) халқаро қўшма аккредитациясига эга бўлиб, бу таълим дастурлари, академик муҳит ва бошқарув тизимининг бизнес таълими бўйича халқаро стандартларга мослигини тасдиқлайди.

АМБА аккредитацияси жаҳон бизнес таълими ҳамжамиятининг топ-2 фоизига кирувчи бизнес мактаблари дастурларини бирлаштиради. Ушбу халқаро тармоққа ИНСЕАД, ИМД, ЭСМТ Берлин, Лондон Бусинесс Счоол ва ҲЕС Парис каби нуфузли бизнес мактаблари ҳам киради.

Халқаро аккредитация фақат белгиланган стандартларга жавоб бериш билангина чекланмайди. У таълим дастурларини бозор талаблари, иш берувчилар фикри ва битирувчиларнинг профессионал натижаларини инобатга олган ҳолда мунтазам такомиллаштириб боришни ҳам назарда тутади. Аккредитациядан ўтган дастурлар тингловчилари ва битирувчилари 150 дан ортиқ мамлакатдан қарийб 80 минг тингловчи ва битирувчини бирлаштирган АМБА глобал ҳамжамиятига қўшилиш имконига эга бўлади.

Нархоз Бусинесс Счоол 17 йиллик фаолияти давомида МБА, Эхесутиве МБА, ДБА ва корпоратив таълим дастурлари бўйича 3000 дан ортиқ тадбиркор, топ-менежер ва соҳа мутахассисларини тайёрлаган.

КИУТ ва НБС ҳамкорлиги доирасида МБА, Эхесутиве МБА ва ДБА дастурлари рус тилида олиб борилади.

Дастурларнинг асосий мақсади — бошқарув тафаккурини ривожлантириш, тўпланган профессионал тажрибани қайта таҳлил қилиш ҳамда тез ўзгараётган иқтисодий шароитда бизнес учун янги ечимларни излашга хизмат қиладиган муҳит яратиш. Таълим жараёни академик экспертиза, халқаро тажриба ва реал бошқарув вазифалари устида ишлашни уйғунлаштиради.

Очилиш маросимида Тошкент Кимё халқаро университети таъсисчиси Алишер Ваҳобов, Нархоз Университй президенти Канат Козҳакҳмет, Нархоз Бусинесс Счоол декани Гулнара Куренкеева ҳамда Кимё Бусинесс Счоол президенти Улуғбек Восиқов иштирок этди.

Тадбир доирасида ўзгаришлар даврида лидерлик ва бошқарув масалаларига бағишланган мунозара, МБА, Эхесутиве МБА ва ДБА дастурлари тақдимоти ҳамда ҳамкорлик меморандумини имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Тошкент Кимё халқаро университети ва Нархоз Бусинесс Счоол қўшма лойиҳаси Ўзбекистонда бизнес таълимини ривожлантириш учун янги майдон яратади. Бу ерда бошқарув тажрибаси академик экспертиза, халқаро амалиёт ва профессионал мулоқот билан уйғунлашади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.