Маҳаллий

Китоб туманида қутуриш касаллиги тарқалгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида бир оиланинг уч нафар аъзосида қутуриш касаллиги аниқлангани ҳақида тарқалган хабарлар юзасидан расмий муносабат билдирилди. Қашқадарё вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси маълум қилишича, жорий йилнинг 10-июл куни Китоб туманида яшовчи 1979-йилда туғилган фуқаро хавфли юқумли касаллик гумони билан шифохонага ётқизилган....

Китоб туманида қутуриш касаллиги тарқалгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида бир оиланинг уч нафар аъзосида қутуриш касаллиги аниқлангани ҳақида тарқалган хабарларга расмий жавоб берилди.

Қашқадарё вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси маълум қилганидек, жорий йилнинг 10-июлида Китоб туманида яшовчи 1979-йилда туғилган фуқаро хавфли юқумли касаллик гумони билан шифохонага ётқизилган.

Эпидемиологик суриштирув давомида фуқарони тахминан бир ой аввал тулки боласи тирнагани аниқланган. Афсуски, у 11-июл куни вафот этган.

Ҳозирда ўлим сабабини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Шунингдек, марҳум билан мулоқотда бўлган уч нафар фуқаро эҳтиёт чораси сифатида тиббий кўрикдан ўтказилган. Расмий маълумотларга кўра, уларда қутуриш касаллигининг клиник белгилари аниқланмаган. Айни пайтда ушбу шахслар шифокорлар назоратига олинган ва профилактик эмлаш ишлари олиб борилмоқда.

Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҳамда ветеринария мутахассислари ҳамкорлигида ҳудуддаги эпидемиологик вазият тўлиқ назоратга олинган.

Мутасаддилар аҳолидан асоссиз хавотирга берилмасликни ва ижтимоий тармоқларда тасдиқланмаган маълумотларни тарқатмасликни сўради.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.