КиноТест: “Муртадлар” ва “Оддий аскар Раянни қутқариш” каби филмларни бир кўришда танийсизми?
Оушен ва унинг дўстлари ҳақидаги франшиза, “Интерстеллар” ҳамда “Заковатли Уилл Ҳантинг” сингари киноларда суратга тушган Метт Деймон 8-октабрда 56 ёшни қаршилади. Сана муносабати билан Газета актёрнинг филмографияси асосида тест тайёрлади.

КиноТест: “Муртадлар” ва “Оддий аскар Раянни қутқариш” каби филмларни бир қарашда таний оласизми?
Метт Деймон 1970-йил 8-октабрда АҚШнинг Массачусец штатидаги Кембриж шаҳрида дунёга келган. Актёр 1988-йилда “Сирли пицса” (“Мйстис Пизза”) филмида илк бор суратга тушган. 1996-йилда “Жангдаги жасорат” (“Соураге Ундер Фире”)дан кейин у “Хайриячи” (“Тҳе Раинмакер”) драмасига таклиф этилган. Унинг иштирокидаги “Заковатли Уилл Ҳантинг” (“Гоод Вилл Ҳунтинг”) дунё кинопракатида 225 миллион доллар йиғган. 1998−1999-йилларда у “Оддий аскар Раянни қутқариш” (“Савинг Привате Рян”), “Догма”, “Исте'додли жаноб Рипли” (“Тҳе Талентед Мр. Риплей”) филмларида рол ўйнаган. 2001-йилдан бошлаб эса Оушен ва унинг дўстлари ҳақидаги франшизада қатнаша бошлаган. 2006-йилда “Муртадлар” (“Тҳе Департед”) ва “Ёлғон васвасаси” (“Тҳе Гоод Шепҳерд”) филмларида кўриниш берган.
Шунингдек, у Жейсон Борн ҳақидаги туркум филмлар, “Енгилмас руҳ” (“Инвистус”), “Марс тутқуни” (“Тҳе Мартиан”) билан бирга, “Баггер Ванс ҳақида афсона” (“Тҳе Легенд оф Баггер Вансе”) ва “Форд Феррарига қарши” (“Форд в Феррари”) киноларида ҳам суратга тушган. Кристофер Ноланнинг “Интерстеллар”, “Оппенгеймер” ва “Одиссея” филмларида ҳам роллар ижро этган.

