Лайфстайл

КиноТест: Кейт Уинслетнинг филмларини бир кўришда танийсизми?

“Беғубор ақлнинг абадий қуёши”, “Титаник” ва “Китобхон” сингари филмларда суратга тушган Кейт Уинслет 5-октабрда 51 ёшни қаршилади. Шу муносабат билан Газета “Оскар” совриндорининг филмографияси асосида тест тайёрлади.

КиноТест: Кейт Уинслетнинг филмларини бир қарашда танийсизми?

Кейт Уинслет 1975-йил 5-октабрда Англиянинг Рединг шаҳрида туғилган. Аввалига реклама роликлари ва телевидениеда кўринган актрисанинг кинодаги илк иши 1994-йилда — “Самовий махлуқлар” (“Ҳеавенлй Среатурес”) бўлган. 1995-йилда Жейн Остиннинг асари асосида экранлаштирилган “Ақл ва туйғу” (“Сенсе анд Сенсибилитй”)да, кейинги йили эса “Жуд” ва “Гамлет”да рол ўйнаган.

1997-йилда кинопрокатда катта муваффақият қозонган “Титаник”да бош қаҳрамонлардан бирини гавдалантирган. 2001−2004-йилларда “Энигма”, “Айрис” (“Ирис”), “Беғубор ақлнинг абадий қуёши” (“Этернал Суншине оф тҳе Спотлесс Минд”) филмларида суратга тушган.

“Дориан Грей”, “Та'тиллар алмашганда” (“Тҳе Ҳолидай”) ҳамда “Стив Жобс” каби филмларда турли образларни яратган актриса, шунингдек, “Дивергент”, “Ўзгариш йўли” (“Револутионарй Роад”) ва “Қасоскор тикувчи” (“Тҳе дрессмакер”) сингари кўплаб филмларда ҳам иштирок этган. У “Китобхон” (“Тҳе Реадер”) филмидаги роли учун “Оскар” мукофотига сазовор бўлган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.