Лайфстайл

КиноТест: Девид Финчернинг филмларини бир кўришда танийсизми?

“Жанг клуби”, “Бенжамин Баттоннинг сирли ҳикояси” ва “Етти” сингари кинолар режиссёри Девид Финчер 28-августда 64 ёшни қаршилади. Сана муносабати билан Газета кинорежиссёрнинг филмографияси асосида тест тайёрлади.

КиноТест: Девид Финчер филмларини бир қарашда ажрата оласизми?

Девид Финчер 1962-йил 28-августда АҚШнинг Денвер шаҳрида туғилган. У ўз фаолиятини Жон Корти студиясида бошлаган, сўнгра анимацион филмлар яратишда иштирок этган. Режиссёр сифатидаги дебютини "Бегона" ("Алиен") франшизасининг учинчи қисми билан амалга оширган. 1995-йилда суратга олган "Етти" ("Севен") филми танқидчилар томонидан илиқ кутиб олинган ва ўша йилнинг энг юқори даромад келтирган филмларидан бири бўлган.

Мадонна, Майкл Жексон, Жастин Тимберлейк ва Жей-Зи каби сан'аткорларнинг мусиқий видеоларини суратга олган ижодкор 1997-йилда "Ўйин" ("Тҳе Гаме") филмини тақдим этган. Икки йилдан сўнг эса Чак Паланик романига асосланган "Жанг клуби" ("Фигҳт Слуб") психологик триллерининг премьераси бўлиб ўтган.

2008-йилдан 2011-йилгача "Бенжамин Баттоннинг сирли ҳикояси" ("Тҳе Суриоус Сасе оф Бенжамин Буттон"), "Ижтимоий тармоқ" ("Тҳе Сосиал Нетворк") ва "Аждарҳо татуировкали қиз" ("Тҳе Гирл витҳ тҳе Драгон Таттоо") филмларини яратган. Шунингдек, у "Зодиак", "Манк", "Қўрқув хонаси" ("Панис Роом") ва "Йўқолган аёл" ("Гоне Гирл") каби филмлардан ташқари, "Севги, ўлим ва роботлар" ("Лове, Деатҳ анд Робоц"), "Ақл овчиси" ("Миндҳунтер"), "Қартадан қурилган уй" ("Ҳоусе оф Сардс") сингари сериалларни ҳам режиссёрлик қилган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.