Кинотавсия: кучли актёрлар таркибига эга 7 та филм (трейлер)

Кинотавсия: Кучли Актёрлар Жамланган 7 Филм (Трейлер)
Ба'зан юлдузли актёрлар таркиби филмнинг ажралмас қисмига айланади, ба'зан эса уни қайта-қайта томоша қилишга ундайдиган о'зига хос жозиба бо'либ хизмат қилади. Биз аллақачон экран юзини ко'рган ёки шу йили намойиш этиладиган психологик драмалардан тортиб, динамик жангари жанригача бо'лган филмларни бир жойга жамладик.
**"Одиссея"**
Метт Деймон ижросидаги Одиссей о'зининг мушкул сафарида турли синовлар ва афсонавий жонзотлар: нимфа (Шарлиз Терон), сиреналар, махлуқлар, сиклоплар ҳамда одамхо'р баҳайбатлар билан юзма-юз келади. У, ҳатто худолар қарши чиққан тақдирда ҳам о'г'ли Телемах (Том Ҳолланд ижросида) ва рафиқаси Пенелопани (Энн Ҳетеуей) яна бир бор ко'риш учун ҳамма нарсага тайёр.
**"Жанг ортидан жанг"**
Бош қаҳрамон образини Леонардо Ди Каприо ижро этган радикал гуруҳ а'зоси 16 йилдан со'нг, у аллақачон оилали бо'либ, қизи (Чейз Инфинити) тарбияламоқда. Аммо унинг ҳаётини офицер Стивен Локжо (Шон Пенн) барбод қилмоқчи бо'лади. Қаҳрамон о'зининг энг яқин инсонини қутқариш учун собиқ сафдошлари сафига қайтишга, жумладан, сенсейи билан учрашишга ҳамда тизимга қарши курашга киришишга мажбур бо'лади.
**"О'ргимчак одам: Янги кун"**
Дунё о'з қаҳрамонини унутган бо'лса-да, Питер Паркер (Том Ҳолланд) ҳамон О'ргимчак одам ниқоби остида Ню Ёркни яширинча ҳимоя қилиб келмоқда. У яна МЖ (Зендея) ва Нед (Жейкоб Баталон) билан учрашади. Қизиқ, улар уни эслай олишармикан? Суперқаҳрамоннинг ташвишларига қо'шимча равишда шаҳар узра янги хавф ҳам айланиб юрибди. Филм о'тмиш оқибатларига юзма-юз келиш ва гарчи бу о'зингиз ҳамда яқинларингиз қалбини парчаласа-да, қурбонликлар қилишга то'г'ри келиши ҳақида ҳикоя қилади.
**"Дюна: Учинчи қисм"**
Янги император ҳокимиятни қо'лга киритади, аммо Тимоти Шаламе қаҳрамонининг муқаддас уруш очиш қарори миллиардлаб одамларнинг о'лимига сабаб бо'лади. Бунга унинг яқинлари қандай муносабат билдиради: севган ёри Чани (Зендея), қонуний рафиқаси (Флоренс Пю) ва учинчи қисмда то'лақонли персонажга айланган синглиси (Аня Тейлор-Жой). Бу – зо'равонликнинг шафқациз гирдобидан қутулиш ва олдиндан белгилаб қо'йилган тақдирга қарши курашиш ҳақидаги улкан трилогиянинг якуний қисмидир.
**"Микки 17"**
Ба'зан илмий кашфиётлар ё'лида ҳаётни юз саксон даражага о'згартириб, тажриба қуёнчасига айланишга то'г'ри келади. Роберт Паттинсон ижросидаги бош қаҳрамон энди ҳар сафар о'либ, янги танада қайта туг'илиши керак. Нуфузли антагонистлар (Марк Руффало ва Тони Коллетт) сабабли орангиздан фақат бири омон қолиши мумкин бо'лса-чи? Бу — шахсият табиати ва о'з қадрини топиш ҳақидаги илмий-саргузашт комедия.
**"Қаттиққо'л хоним 2"**
Машҳур филмнинг давоми бо'лган ушбу картина мода таҳририяти о'қувчиларни қандай жалб қилиши ва кутилмаган рақобатчига дуч келиши ҳақида ҳикоя қилади. Собиқ ҳамкасблар (Энн Ҳетеуей ва Мерил Стрип) журналистикага бо'лаётган тазьиқлар шароитида яна бирга ишлашларига то'г'ри келади. Бу — саноатдаги о'рин ҳамда аёлларнинг чо'ққида қолиш учун ён берадиган ахлоқий муросалар ҳақидаги филмдир.
**"Қиёмат лойиҳаси"**
Тадқиқотчи ролидаги Раян Гослингнинг мушкул тақдири унга ҳали ко'плаб сюрпризлар тайёрлаб қо'йган, бироқ у асосий мақсади – космик микроорганизмлар туфайли ҳалокат ёқасига келиб қолган Ерни қутқариш ё'лини топиш эканини ёдда тутиши шарт. Буни эса кутилмаган ёрдамчи (у қалбингизни забт этади) билан бирга бажаришига то'г'ри келади. Шунингдек, ролларда лойиҳанинг қаттиққо'л раҳбари образида Сандра Ҳюллер ва Милана Вайнтруб каби бошқа актёрлар ҳам иштирок этган.

