Кино соҳасидаги молиявий, ташкилий ва ҳуқуқий масалалар муҳокама қилинди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари топшириғига асосан, Кинематография агентлигида кино соҳасида тўпланиб қолган муаммоларни чуқур таҳлил қилиш ва уларга аниқ ечимлар ишлаб чиқишга бағишланган ищи йиғилиш ўтказилди.

Кино саноатидаги молиявий, ташкилий ва ҳуқуқий масалалар муҳокама қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари топшириғига биноан, Кинематография агентлигида кино соҳасида йиғилиб қолган муаммоларни чуқур таҳлил қилиш ва уларга аниқ ечимлар топишга бағишланган ищи йиғилиш ўтказилди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маданият бўйича вакили Ҳасан Салиҳов, Президент Администрацияси Коммуникациялар департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари Акрамжон Фозилов, Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий ривожланиш масалалари бўлими бошлиғи Рустам Азимов, Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари Сардор Мирзаев, маданият вазири Озодбек Назарбеков, маданият вазирининг биринчи ўринбосари - Кинематография агентлиги директори Жаҳонгир Аҳмедов, Иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари Отабек Фозилкаримов, академиклар Азамат Зиё ва Шуҳрат Сирожиддинов, Болалар контентини ривожлантириш маркази ижрочи директори Зафар Йўлдошев, шунингдек, Адлия вазирлиги ҳамда вилоят ҳокимликларининг масъул вакиллари иштирок этди.
Йиғилишда ўзбек киносининг бугунги ҳолати, соҳада тўпланиб қолган молиявий, ташкилий ва ҳуқуқий муаммолар, кино инфратузилмаси, ҳудудлардаги мавжуд вазият ҳамда кинематография соҳасини ривожлантиришнинг янги механизмлари атрофлича муҳокама қилинди.
Шунингдек, кино ишлаб чиқаришда фақат миқдор кўрсаткичларини ошириш эмас, балки сифатли, томошабоп ва халқаро кинофестивалларда муносиб иштирок эта оладиган филмлар яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Йиғилиш якунида соҳадаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш, белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш бўйича тегишли чора-тадбирларни ишлаб чиқиш зарурлиги таъкидланди.

