“Кинг Конг”, “Аватар” ва кино тарихидаги энг қиммат махсус эффектлардан фойдаланилган бошқа филмлар

“Кинг Конг”, “Аватар” ва кино тарихидаги энг қиммат махсус эффектлардан фойдаланилган бошқа филмлар
Махсус эффектларсиз миллионлаб томошабинлар севиб томоша қиладиган кўплаб машҳур филмларни яратишнинг иложи бўлмас эди. Компютер графикаси орқали бошқа оламларни кўриш, ғайриоддий қаҳрамонлар билан танишиш ва бутунлай бошқа даврга саёҳат қилиш мумкин. Экрандаги воқеалар эса ростдан ҳам ҳақиқийдек туюлади.
“Қасоскорлар: ўйин охири” (2019) — 356 миллион доллар
Бугунги кунда Марвел кинооламидаги энг қиммат франшизалардан бири саналган “Қасоскорлар: ўйин охири” катта жамоавий филм ҳисобланади. Ундаги жуда кўп жойлар ва эпизодлар компютер графикаси ёрдамида яратилган. Албатта, суперқаҳрамонлар ўртасидаги кенг кўламли жангларни тасвирлаш учун ҳам махсус эффектлар зарур эди.
“Юра даври дунёси 2” (2018) — 170 миллион доллар
90-йиллар бошида Стивен Спилберг суратга олган динозаврлар ҳақидаги машҳур филмнинг қайта ишланган талқини аввалгисидан, энг аввало, махсус эффектлари билан фарқ қилади. Воқеалар нафақат ёввойи табиатли оролда кечади, балки динозаврлар турлари ҳам бир неча баробар кўпайган. Албатта, уларнинг барчаси компютер графикасида яратилган.
“Юлдузлар жанги: куч уйғониши” (2015) — 245 миллион доллар
Лусасфилм Дисней корпорациясига сотилгач, Жорж Лукаснинг афсонавий франшизаси қайтишини дунё бўйлаб миллионлаб мухлислар интиқлик билан кутди. “Юлдузлар жанги: куч уйғониши” ВИ қисм воқеаларидан 30 йил кейин содир бўлади, унда қаҳрамонлар ва ёвузларнинг янги авлоди узоқ галактикадаги кучларни жунбушга келтиради. Табиийки, томошабинлар кўплаб сайёраларда кечадиган кенг кўламли космик жанглар саҳналарини кутишди. Буларнинг барчаси картинага катта сармоя киритишни талаб қилди.
“Қасоскорлар” (2012) — 220 миллион доллар
Марвелънинг навбатдаги жамоавий филми томошабинларни ҳайратга солди. Бундан олдинги филмларда Ер ҳимоячилари алоҳида даромад келтириб, студия раҳбарларининг амбицияларини тўлиқ оқлаганига кўпчилик ишонмайди. “Қасоскорлар” картинасида ҳам махсус эффектлар ёрдамида кўплаб қаҳрамонлар Ер сайёрасини эгаллашни истаган глобал ёвуз кучларга қарши бирлашади.
“Кариб денгизи қароқчилари: номаълум соҳилларда” (2011) — 250 миллион доллар
Франшизанинг тўртинчи қисми Жонни Депп ижро этган капитан Жек Читтакнинг янги саргузаштлари ҳақида ҳикоя қилади. Тўртинчи филмда Жекнинг саргузаштлари бир неча жойда кечади. Муаллифлар томошабинни дунёнинг турли бурчакларидаги маданий-меъморий хусусиятлар ва улардаги қароқчилик урф-одатлари билан таништиришга қарор қилган. Денгиз жангларининг кўплиги билан бирга, бир қанча ёрдамчи қаҳрамонлар учун ҳам катта сармоя эвазига махсус эффектлардан фойдаланилган.
“Алиса мўжизалар мамлакатида” (2010) — 150-200 миллион доллар
Сюрреализм даҳоси Тим Бёртоннинг “Алиса мўжизалар мамлакатида” асари ақл бовар қилмас саргузаштлар ҳақида сўзлайди. Унинг “Алиса” талқини жуда қўрқинчли бўлса-да, барибир машҳур китоб асосида ишланган. Сирли ва ноодатий муҳит табиий равишда махсус эффектлар ёрдамида яратилган.
“Аватар” (2009) — 237 миллион доллар
Янги минг йилликнинг асосий филми кино тарихидаги энг юқори даромадли картиналардан бири сифатида абадий қолди. Аниқ сабабларга кўра, бюджетнинг муҳим қисми махсус эффектларга сарфланган: сирли ва олис Пандора сайёрасида яшовчи одамлар ҳамда маҳаллий аҳоли ўртасидаги жанглар экзотик табиат бағрида кечади.
“Трансформерлар” (2007) — 150 миллион доллар
Майкл Бейнинг филми автоботлар ва десептиконлар ўртасидаги қарама-қаршилик ҳақида. Улар минг йиллар давомида урушиб келган ва Ер улар орасидаги янги жанг майдонига айланган. Ажабланарлиси, қарама-қаршиликни сақлаб қолиш ҳам, уни тугатиш имконияти ҳам ёш ва тажрибасиз ўсмир Сем Уитвиккининг қўлида. Роботлар ва уларнинг ўзгаришлари компютер графикаси ёрдамида яратилган. Филмдаги воқеаларнинг аксарияти яшил экранда суратга олинган.
“Ўргимчак одам 3: кўзгудаги душман” (2007) — 258 миллион доллар
Сем Реймининг кичик франшизасининг учинчи қисми ҳам суперқаҳрамон Ўргимчак одам саргузаштлари ҳақида. Бу бобда антагонистлар билан жанглар махсус эффектлар туфайли юқори сифатда кўрсатилади. Сеҳрли тўр, қум, портлашлар ва вайрон бўлган бинолар ёрдамида тўқнашувда камчилик топиш қийин, ҳаммаси имкон қадар мукаммал бажарилган.
“Кинг Конг” (2005) — 207 миллион доллар
Маҳоратли режиссор Питер Жексон 2000-йилларнинг ўрталарида машҳур Кинг Конг ҳақидаги филмни қайта суратга олишга қарор қилди. Ўша пайтда филм жуда қимматга тушди, чунки улкан гориллани бутунлай компютер графикаси ёрдамида яратишга тўғри келди ва 40-50-йиллардаги филмлардагидек қўғирчоқ ишлатилмади. Бюджетнинг катта қисми Кинг Конгни яратишга, шунингдек, филмнинг бошқа эпизодларига сарфланди. Яхши сармоя киритилгани сабабли филм харажатларни қоплашга муваффақ бўлди.

