Иқтисодиёт

Kia Sonet Prime Ўзбекистонда Sonet оиласини кенгайтирмоқда

Кроссовер ифодали дизайн, диагонали 10,25 дюймли иккита дисплей, ҳайдовчига ёрдам тизимлари мажмуаси ва янада қулай салонга эга бўлди. Sonet Prime бозорда аллақачон тақдим этилган Kia Sonet моделини тўлдиради – ҳар икки модель бир вақтнинг ўзида сотилади.

**Kia Sonet Prime Ўзбекистонда Sonet оиласини кенгайтирмоқда**

Ўзбекистонда ихчам шаҳар кроссоверлари линиясидаги янги модель — Kia Sonet Prime сотуви бошланади. Автомобиль ўзига хос дизайн, бойроқ жиҳозлар ва замонавий электрон тизимларга эга бўлди, шу билан бирга амалий формат ва синовдан ўтган куч қурилмасини сақлаб қолди. Бозорга аллақачон таниш бўлган Kia Sonet ҳамон модель қаторида қолади: Ўзбекистонда ҳар иккала кроссовер бир вақтнинг ўзида тақдим этилади.

Ҳар икки версия ҳам ADM Jizzakh заводида тўлиқ циклли CKD технологияси бўйича ишлаб чиқарилмоқда, бу эса ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришнинг юқори даражасини ва Kia компаниясининг Ўзбекистон бозоридаги узоқ муддатли режаларини таъкидлайди.

**Kia’нинг замонавий услубидаги янги қиёфа**

Sonet Prime бутунлай янгиланган кузовнинг олд ва орқа қисмларига эга бўлди. Модель қиёфасида Kia’нинг замонавий услубидан фойдаланилган: мураккаб геометрияли радиатор панжараси Star Map светодиод оптикаси ва Ice Cube туманга қарши фаралари билан уйғунлашган.

Орқа томондаги вертикал чироқлар юкхона эшигининг бутун кенглиги бўйлаб ўтувчи светодиод чизиқ билан бирлаштирилган. Янги бампер ва интеграциялашган спойлер композицияни якунлайди.

Автомобилга 16 дюймли енгил қотишмали дисклар ўрнатилади. Sonet Prime учун кузовнинг етти хил ранги, шунингдек, икки рангли вариантлар — қизил ёки оқ кузов ва контрастли қора томли версиялар кўзда тутилган.

**Иккита катта экран ва интерфейснинг учта тили**

Салондаги асосий ўзгаришлардан бири рақамли ҳайдовчи зонаси бўлди. Приборлар панели ва мультимедиа тизими диагонали 10,25 дюймли дисплейларга эга бўлди. Приборлар панеліда автомобиль ва ҳайдовчига ёрдам тизимларининг ишлаши ҳақидаги асосий маълумотлар акс этади, безак эса танланган ҳаракатланиш режимига қараб ўзгаради.

Мультимедиа тизими Apple CarPlay ва Android Auto тизимларини қўллаб-қувватлайди. Интерфейс ўзбек, рус ва инглиз тилларида мавжуд.

Жиҳозлар қаторига, шунингдек, еттита карнай ва сабвуферга эга Bose аудиотизими, симсиз қувватлагич, USB-C ва USB-A улагичлари, климат-контроль, Smart Key калитсиз кириш тизими, электр юритмали люк ва ранг ҳамда иш режимини танлаш имкониятига эга бўлган салоннинг атмосферали ёритилиши кирди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.