Иқтисодиёт

Кейинги йил авиақатновлар 10 фоизгача қимматлаши мумкин: сабаб маълум

​Ҳўрмуз бўғози орқали энергия экспорт тизимининг узилиши нефт ва реактив ёқилғи нархларига сезиларли босим ўтказди.

Кейинги йилда авиақатновлар нархи 10 фоизгача кўтарилиши мумкинлиги маълум қилинди.

Яқин Шарқдаги можаро давом эца, 2027-йилга бориб халқаро авиақатновлар нархи 10 фоизга ошиши кутилмоқда. Бу ҳақда Тоурисм Эсономисс таҳлилий ҳисоботида айтилган.

Ҳаво қатновлари харажатларининг ошиши 2026-йил охирида энг сезиларли даражада бўлиши прогноз қилинмоқда. Агар таъминотдаги узилишлар давом эца, 2027-йилда нархлар янада сезиларли равишда – 10 фоизгача кўтарилиши мумкин.

Ҳурмуз бўғози орқали энергия экспорт тизимининг бузилиши нефт ва реактив ёқилғи нархларига сезиларли босим ўтказди. Бундан ташқари, реактив ёқилғи нархи хом нефт нархларига нисбатан кескин ошди, бунга рекорд даражадаги юқори қайта ишлаш маржаси, шунингдек, сақлаш ва таъминот имкониятлари билан боғлиқ хавотирлар сабаб бўлди.

Ҳисоботда таъкидланишича, ҳатто нисбатан қулай ссенарийда ҳам, 2026-йилда ўртача глобал авиачипталар нархи можародан олдин кутилганидан 5-10 фоиз юқори бўлиши мумкин.

Бу таъсирнинг аниқ даражасини аниқлаш қийин, чунки харажатларнинг ошиши одатда бир неча ойдан кейин якуний нархларда акс этади. Айниқса, авиакомпанияларнинг ҳимоя стратегиялари ва рейсларни олдиндан брон қилиш туфайли бу жараён мураккаблашади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.