Иқтисодиёт

Кераксиз дориларни мажбуран сотиш: Рақобат қўмитаси дистрибюторлар устидан шикоятларни ўрганмоқда

Рақобат қўмитаси фармацевтика дистрибюторларини талаб юқори дориларга бошқа товарларни қўшиб сотишдан огоҳлантирди. Импортнинг 47,2 фоизи 5 та компанияга тўғри келмоқда. Идора бундай босим кичик тадбиркорларга зарар етказиши ва қонунбузарларга тушумнинг 5% миқдорида жарима солинишини билдирди.

Кераксиз дориларни мажбуран сотиш: Рақобат қўмитаси дистрибюторлар бўйича шикоятларни ўрганмоқда

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси фармацевтика соҳасида улгуржи дистрибуция билан шуғулланувчи корхоналарни рақобат тўғрисидаги қонунчилик талабларига қатъий риоя қилишга чақирди ҳамда қонунбузарликлар учун жавобгарлик борлигини эслатди.

Маълум қилинишича, сўнгги 9 ой давомида мамлакатга 305 та корхона томонидан дори воситалари импорт қилинган. Шу билан бирга, бозорнинг катта қисми бир нечта йирик иштирокчилар қўлида жамланган: жами импортнинг 47,2 фоизи атиги 5 та импортёр ҳиссасига тўғри келади.

Қўмита маълумотига кўра, охирги пайтларда ижтимоий тармоқларда ва тадбиркорлар орасида айрим импортёр ҳамда улгуржи дистрибюторлар устидан шикоятлар кўпайган. Хусусан, харидоргир ва талаби юқори бўлган дори воситаларини олишда бошқа, талаби камроқ ёки умуман буюртма берилмаган препаратларни ҳам мажбуран қўшиб харид қилиш шарти қўйилмоқда.

“Бундай ҳолатлар кичик тадбиркорлик субьектларининг иқтисодий манфаатларига зарар етказиши, уларнинг фаолиятини чеклаши ва бозордаги рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатиши мумкин”, — дейилади хабарда.

Шу сабабли идора томонидан улгуржи савдодаги рақобатга зид шартлар юзасидан ўрганишлар бошланган.

“Рақобат тўғрисида”ги қонуннинг 14-моддасига мувофиқ, устун мавқега эга бўлмаган субьектларнинг битим шартларига, нархларга ёки реализация ҳудудига бир томонлама таъсир ўтказиш имконияти устун музокара кучи деб эътироф этилади. Қонуннинг 18-моддасига кўра, қуйидаги ҳаракатлар устун музокара кучини суиистеъмол қилиш ҳисобланади:

Қўмита рақобат тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жиддий молиявий санксиялар мавжудлигини ҳам эслатди. Санксия миқдори ҳуқуқбузарлик содир этилган даврдаги (бироқ охирги 3 йилдан ортиқ бўлмаган) товарларни реализация қилишдан олинган тушум суммасининг 5 фоизини ташкил этиши мумкин.

Ҳозирда идора томонидан тегишли ўрганишлар давом эттирилмоқда. Агар мажбурий сотиб олиш шартлари ва бошқа қонунбузарликлар тасдиқланса, айбдор субьектларга нисбатан қонунчиликда белгиланган қатъий чоралар кўрилади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.