“Келажакда нима бўлишини билмайман, кейинги ўйинга тайёргарлик кўрамиз” — Майкл Керрик
Аввалроқ “Манчестер Юнайтед” бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкинлиги хабар қилинганди.

“Келажакда нима бўлишини билмайман, кейинги ўйинга тайёргарлик кўрамиз” — Майкл Керрик
“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Майкл Керрик УЕФА Чемпионлар Лигасининг тўртинчи турида “Рома” устидан қўлга киритилган иродали ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдирди. Римликлар учрашув бошида 2:0 ҳисобида олдинда боришаётганди, бироқ якунда “МЮ” вазиятни ўз фойдасига ўзгартиришга муваффақ бўлди.
“Бу қийин ўйин бўлди. Биз яхши бошлагандик, қийин бўлишини билардик: ъРомаъ бутун мавсум давомида фақат бир марта маг'луб бўлди. Улар жуда, жуда яхши жамоа. Гол кутилмаганда урилди. Биз ўзимиз учун бир нечта муаммолар яратдик. Баъзи вазиятларда асабий ҳаракат қилдик.
Биринчи бўлим охирига яқин ўйинимиз бироз кучайди, танаффусда йигитларга ижобий натижага эришишимиз кераклигини айтдим. Бу ҳолатда ҳар кичик туртки ҳам ўйинни ўзгартириб юбориши мумкин эди; мен буни йиллар давомида кўп марта кўрганман. Шунчаки ўзингизга ишонишингиз керак. Йигитлар иккинчи бўлимда ажойиб ўйнашди.
Улар таслим бўлишмади, ортга чекинишмади ва охир-оқибат улар муносиб бўлган натижага эришишди. Гол уриш учун имкониятлар бўлди, биз ўз имкониятимизни излашда давом этдик, босим ўтказишда давом этдик ва охир-оқибат ечим топдик.
Келажакда нима бўлишини айтиб бериш учун биллур шарим йўқ. Биз дам олиш кунларидаги ўйинга тайёргарлик кўрамиз — ъАстон Виллаъ га қарши жуда муҳим ўйин яқинлашиб келмоқда”, деди Керрик.
Ушбу ўйиндан сўнг, “Манчестер Юнайтед” Чемпионлар Лигаси жадвалида олти очко билан 17-ўринда, “Рома” эса тўрт очко билан 19-ўринда бормоқда.

