Катта Чимёнда адашиб қолган етти киши қутқарилди (видео)
Тошкент вилоятидаги Катта Чимёнда етти киши адашиб қолди. ФВВ қутқарувчилари уларга тоғдан тушишга ёрдам берди. Видео.

Катта Чимёнда йўлдан адашган етти киши қутқарилди (видео)
11-октабр куни Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги Катта Чимён тоғига чиқмоқчи бўлган етти нафар одам йўлдан адашиб қолди, дея хабар берди Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.
Улар тоғдан ўзлари туша олмаган. Ҳодиса жойига етиб борган қутқарувчилар адашганларни топиб, хавфсиз ҳудудга олиб чиқди.
ФВВ видеолавҳасида тушиш учун махсус анжомлардан фойдаланилгани, шунингдек, тоғларда аллақачон қор ёққани кўринади. Хабарда жароҳат олганлар йўқлиги айтилади.

